RU

Последние новости

10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  7 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  10 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  11 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10

Ўзбекистон Кубоги-2021 финали олдидан қизиқарли фактлар Новости

Ўзбекистон Кубоги-2021 финали олдидан қизиқарли фактлар

"Пахтакор" ўз тарихида 17-марта Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнайди.

"Шерлар" кубок финалларида энг кўп иштирок этган жамоа саналади. Самарқанддаги финал "шерлар" учун 17-ҳал қилувчи баҳсга айланади. "Бунёдкор" 9, "Нефтчи" 7 ва "Насаф" 6 бор финалларда майдонга тушган. Финалда кетма-кет учта тўқнашув "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасида 2007, 2008 а 2009 йилларда, сўнг 2018, 2019 ва 2020 йилларда "Пахтакор" ва АГМК ўртасида кузатилган. Финалларда энг кўп кузатилган қарама-қаршилик "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасида рўй берган. Бу жамоалар жами 5 марта Ўзбекистон Кубоги финалларида баҳс олиб боришган. "Пахтакор" - "Бунёдкор", "Пахтакор" - АГМК ва "Бунёдкор" - "Насаф" эса учтадан финалларда рўпара келган.

Кетма-кет финалларда иштирок этиш бўйича рекорд "Пахтакор"га тегишли. Жамоа 2001 йилдан 2009 йилгача 9 финалда қаторасига майдонга тушган! Иккинчи натижа "Бунёдкор"га тегишли бўлиб, бу клуб 2007-10 йилларда қаторасига 4 финалда ўйнаган. Шунингдек, "Шерлар" 2018 йилдан бери қаторасига 4-бор финал баҳсида майдонга тушади.

Мураббийлар орасида кетма-кет уч финалда жамоаси билан иштирок этган мутахассислар Александр Иванков, Юрий Саркисян, Равшан Ҳайдаров ва Шота Арвеладзе кирган. Энг кўп финалларда жамоаси билан қатнашган мураббий Юрий Саркисян ва Миржалол Қосимов бўлиб, Саркисян "Нефтчи" билан 7 марта финал иштирокчисига айланган. Қосимов эса "Бунёдкор" ва АГМК клублари билан бунга эришган. Виктор Жалилов 5, Рўзиқул Бердиев 4 бор финалларда қатнашган. Ҳозиргача хорижлик мутахассислардан Леонид Остроушко, Сергей Бутенко, Тачмурод Агамуродов, Зико ва Шота Арвеладзе Ўзбекистон Кубогида зафар қучган. Питер Хюистра бунга муваффақ бўлган 6-хорижлик мураббийга айланиши мумкин.

"Пахтакор" ва "Насаф" финалларда умумий ҳисобда учинчи бор тўқнаш келадиган Ўзбекистон Кубоги-2021 финали 4 декабрь куни Самарқанддаги "Динамо" стадионда соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика