RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  34 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  99 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Ўзбекистон ЖЧ-2026'га йўлланма олиши учун нечта босқичдан ўтиши лозим? Новости

Ўзбекистон ЖЧ-2026'га йўлланма олиши учун нечта босқичдан ўтиши лозим?

Осиё футбол конфедерацияси ЖЧ-2026 саралаш босқичи форматини тақдим қилди.

Финал босқичидаги квоталар сони кўпайганига (4 та жамоа ўрнига 8 та) қарамай, турнир формати соддалаштирилмаган.

Биринчи саралаш босқичида ФИФА рейтингининг энг қуйи қисмида бораётган 22 та жамоа қуръа бўйича 11 жуфтликка бўлинган ҳолда уй ва сафар тизимида ўзаро беллашади. Мазкур жуфтликлар ғолиблари иккинчи босқичга йўл олади, мағлубиятга учраган жамоалар эса кейинги саралаш турнирини кутишга мажбур.

Иккинчи босқичда 36 та жамоа (ФИФА рейтингидаги энг яхши 25 жамоа + биринчи саралаш босқичининг 11 ғолиби) 4 тадан 9 гуруҳга бўлинади. Учрашувлар икки давра давомида бўлиб ўтади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган термалар, жами 18 та жамоа учинчи босқичга йўл олади.

Учинчи босқичда ушбу 18 жамоа ҳар бири 6 тадан ташкил топган уч гуруҳга бўлинади. Учрашувлар икки давра мобайнида ўтказилади. Ҳар бир гуруҳдан энг юқори ўринларни эгаллаган икки терма, жами 6 жамоа тўғридан-тўғри ЖЧ-2026 финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.

Мундиал чиптасини тақдим этувчи қолган 2 та йўлланма ва қитъалараро плей-офф босқичидаги 1 та йўлланма тўртинчи босқичда ўйналади. Учинчи босқичда гуруҳларида учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган термалар, жами 6 та жамоа ушбу босқичда иштирок этади. Тўртинчи босқичда 6 жамоа учтадан иккита гуруҳга бўлинган ҳолда бир давра давомида ўзаро тўқнаш келади. Гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри финал босқичига йўл олади. Иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар эса қитъалараро плей-офф йўлланмаси учун курашади.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика