RU

Последние новости

11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  0 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  1 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  12 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  3 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  6 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  6 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  18 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  31 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  12 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  16 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  4 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1

Ўзбекистон футзалини тўлиқ қамраб оладиган рақамли платформа ишга туширилди Новости

Ўзбекистон футзалини тўлиқ қамраб оладиган рақамли платформа ишга туширилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази ҳамкорликда ишлаш юзасидан келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.

"Унинг биринчи меваси сифатида Ўзбекистон футзалини тўлиқ қамраб олиши кўзда тутилган www.futsal.uz рақамли платформа ишга туширилди. 

Рақамли платформа футзалчилар портфолиосини шакллантиришга кўмак беради ҳамда уларнинг карера бўйлаб ўсишига ҳисса қўшади. Шундан келиб чиқиб, трансферлар масаласида скаутлар учун яхшигина қулайлик бериши режалаштирилаётган контентдан нафақат ташриф буюрувчилар, балки спортчиларнинг ўзи ҳам манфаатдор дейишимиз мумкин.  

Эндиликда мамлакат футзалининг Олий ва Биринчи лигаси, Кубоги, Суперкубоги, U-18 чемпионати каби мусобақалар мазкур платформада тўлиқ ёритиб борилади. Платформа, шунингдек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги йиғинлар, ўртоқлик ва расмий ўйинларни ҳам ўзида акс эттиради. Қўшимчасига, ҳаваскорлар футзали мусобақалари секин-аста ундан ўрин олади", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

"Лига ҳам футбол, ҳам футзал мусобақаларини ўтказиб келади. Моҳияти яқин бўлса-да, улар аслида бошқа-боқша спорт турлари. Шундан келиб чиқиб, бизда футзал учун мустақил сайтни ишга тушириш зарурияти мавжуд эди. Ва ниҳоят бунга эриша олганимиздан хурсандмиз. Ишонаманки, сайт яқин келажакда ўзбек футзалининг асосий ахборот манбаига айланади", – деди ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев.

Ҳозирга қадар футзал чемпионатининг 2022/23 йилги мавсумининг ортда қолган турлари қайдномалари сайтга тўлиқ киритилган. Эндиликда Биринчи лига мусобақаси қайдномаларини унга юклаш ишлари олиб борилмоқда. Ташриф буюрувчилар тақвим, жадвал, статистика, расм ҳамда видеоларни замонавий интерфейс билан кузатиб бориш имкониятига эга. 

Келишув асосида платформанинг мобил телефонлар учун иловалари ҳам ишга туширилган бўлиб, смартфон турига қараб мазкур иловаларни бемалол юклаб олишингиз мумкин. Бу сизга ўзбек футзали билан боғлиқ барча жараёнларни сифатли контентда кузатиб бориш имкониятини тақдим этади.

"Лига билан футзални янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадам ташладик. Ўзбекистонда профессионал ва ҳаваскорлар футзалини бир тизимга тушириш олий мақсадимиз ҳисобланади. Лига бугунга келиб профессионал футзални бир маромга олиб келди, энди эса уни ҳаваскорлар футзали билан уйғунлаштириш, маълумотлар олиш базасини ривожлантириш каби муҳим вазифа турибди. Бунга эриша олишимизга ишонаман", – деди ҲФРМ асосчиси Нодир Алибеков. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази тез орада ҳамкорликда Ўзбекистон U-18 чемпионати мусобақаси ўтказилишини маълум қилди.  

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика