RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  6 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Хорватияга кетишдан олдин машғулот ўтказди Новости

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Хорватияга кетишдан олдин машғулот ўтказди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хорватиядаги йиғиндан олдин Тошкентдаги сўнгги машғулотни олиб борди.

Бугун Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларимиз Хорватия йиғинига кетиш олдидан охирги машғулотни ўтказди. "Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтган машғулотни бевосита кузатиб бордик. Йиғинга чақирилган 14 нафар ўйинчининг ҳаммаси машғулотда қатнашди. Фақат Ҳусниддин Нишонов ҳамда Суннатилла Жўраев бироз бетоблиги сабаб тўп билан ишлашмади ва индивидуал тарзда шуғулланишди.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси йиғинига чақирилган ўйинчилар:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров (АГМК), Равшан Элибоев ("Локомотив")

Ўйинчилар: Анасхон Раҳматов ("Хуахин-Жиззах"), Машраб Одилов ("Локомотив"), Ихтиёр Ропиев ("Хуахин-Жиззах"), Илҳом Ҳамроев ("Хуахин-Жиззах"), Абдулла Солиҳов (АГМК), Давлат Ибрагимов (АГМК), Дилшод Раҳматов ("Хуахин-Жиззах"), Ҳусниддин Нишонов ("Хуахин-Жиззах"), Элбек Тўлқинов ("Хуахин-Жиззах"), Даврон Чориев ("Хуахин-Жиззах"), Акбар Усмонов ("Локомотив"), Суннатилла Жўраев (АГМК).

Футзалчилар бугун эрталаб сафарга кетиш олдидан ПЦР тест топширишди. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз бугун тунда Хорватия сари йўлга чиқади. Вакилларимиз Загреб шаҳрига Москва орқали учишади.

Фото. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Хорватияга кетиш олдидан сўнгги машғулотни ўтказди ГАЛЕРЕЯ         



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика