RU

Последние новости

10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  3 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  2 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  3 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  9 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  2 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  8 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  10 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  31 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  5 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  1

Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди Новости

Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди

2025 йил Ўзбекистон футболи тарихида олтин ҳарфлар билан ёзиладиган йил бўлди. Орзулар ҳақиқатга айланган, йиллар давомида кутиб келинган марралар забт этилган, футболимиз ўзининг янги қиёфасини намоён қилган йил сифатида ёдда қолди.

Миллий терма жамоамизнинг илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши бутун халқимизнинг қалбида ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотди. Шу билан бирга, ўсмирлар терма жамоалари қитъа миқёсида тенгсиз эканини исботлаб, мамлакат футболи келажаги ишончли қўлларда эканини намоён этди.

Ана шундай тарихий йил якуни арафасида кеча Тошкент шаҳрида янгидан барпо этилган Миллий футбол марказида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Футболчилар уюшмаси ҳамкорлигида йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири — Футболчилар уюшмасининг 2025 йилги асссамблеяси бўлиб ўтди. Бу тадбир оддий йиғилиш эмас, балки футболимизнинг ўтмиши, бугуни ва эртанги кунини бир нуқтага жамлаган маънавий майдонга айланди.

Ассамблеяда футболимиз фахрийлари, миллий терма жамоа сафида турли йилларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган собиқ футболчилар, ҳудудий футбол ассоциациялари вице-президентлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Улар орасида бир вақтлар стадионларда минглаб мухлисларнинг олқиши остида тўп сурган, бугун эса ўз тажрибасини ёшларга улашиб келаётган қаҳрамонлар бор эди. Улар орасида Миржалол Қосимов, Сергей Лебедев, Абдусамад Дўрмонов, Мухтор Қурбонов, Анвар Ғофуров, Евгений Валицкий, Мурод Алиев, Игнатий Нестеров каби номлар бор эди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳокама этилгандан сўнг, иштирокчилар учун янги қурилган Миллий футбол маркази бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Экскурсия давомида меҳмонлар замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган инфратузилма, футболчиларни тайёрлаш, жисмоний тиклаш ва реабилитация қилиш учун яратилган кенг имкониятлар билан танишдилар. Бу мажмуа нафақат бино, балки келажакдаги ғалабаларнинг мустаҳкам пойдевори экани алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида сўзга чиққан ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сўнгги йилларда амалга оширилган тизимли ишлар ва уларнинг самаралари ҳақида тўхталиб ўтди. ЎФА президенти маслаҳатчиси Аваз Азизхўжаев эса футболни оммавийлаштириш ва ёшлар билан ишлаш масалаларида қўлга киритилаётган ютуқларни алоҳида қайд этди. Футбол фахрийлари Азамат Абдураимов, Биродар Абдураимов, шунингдек, собиқ футболчилар Анзур Исмоилов, Азиз Ибрагимов, Фарҳод Тожиев ва ҳудудий футбол ассоциациялари вакиллари ўз чиқишларида бу йилги тарихий ютуқлар тасодиф эмаслигини, яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва тўғри бошқарув натижаси эканини таъкидладилар.

Ассамблея якунида иштирокчилар ягона фикрда бирлашдилар: бугунги ютуқлар — фақат бошланиш. Миллий футбол маркази, кучли инфратузилма ва бирлашган жамоатчилик билан Ўзбекистон футболи олдида янада катта марралар, янги ғалабалар турибди. 2025 йил эса ана шу улкан йўлнинг ёрқин бошланиши сифатида тарихда қолади.

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси ассамблеясидан тўлиқ суратларни сайтимизнинг махсус бўлимида томоша қилишингиз мумкин >>>>> ГАЛЕРЕЯ

Рейтинг:    

Комментарии

   
26 дек 21:46:18
Abdusalom Mirzayev
Равшан Эрматов Азаматга, Игнатийга ЎФАданми ПФЛданми иш бериши керак.
   
26 дек 17:18:41
dessi anvar
ҳааа биз зўрмиз ошни сузларинг қўдалар келди битта битта зарбоп тўн кейгизинг , машоғда йўқ ўроғда йўқ хирмонда ҳозир , ким бўлар?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика