RU

Последние новости

09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  0 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  2 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  4 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  10 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  56 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  9 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  2 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг президенти Умид Аҳмаджонов Жиззах вилоятига ташриф буюрди Новости

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг президенти Умид Аҳмаджонов Жиззах вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг президенти Умид Аҳмаджонов ва унинг бошчилигидаги федерация аъзолари Жиззах вилоятига ташриф буюрди ва даставвал “Сўғдиёна” стадионидаги шароитлар билан танишдилар.





Умид Аҳмаджонов академия тарбияланувчилар билан ҳам учрашди. Суҳбат давомида ёш чарм тўп усталаридан уларга қандай шароит яратилганлиги ҳақида маълумот олган Умид Аҳмаджонов ,келажакда улардан бўлажак олимпиада ва жаҳон чемпионлари бўлишларига ишончини таъкидлади. Суҳбатдан сўнг академия тарбияланувчиларига тўплар совға қилдилар.






ЎФФ президенти аёллар жамоаси  машғулотларига ҳам ташриф буюриб,уларнинг фаолияти билан ҳам танишдилар. Ташрифи учун миннатдорчилик билдирган аёллар жамоаси  “Сўғдиёна” супер лигада иштирок этишига имкон берилса,улар ҳам юқори ўринлар учун кураша олишларини ишонч билан таъкидлашди. Суҳбат сўнггида “Сўғдиёна” аёллар жамоасига тўплар совға қилинди.




Кичик ёш тоифасидаги футболчилар билан суҳбат давомида Умид Аҳмаджонов кўзлари порлаб турган бу ёш чарм тўп усталарига жаҳонга машхур футболчилар етишиб чиқишларига ишонч билдирдилар ва уларга ҳам тўплар совға қилинди.





ЎФФ президенти “Сўғдиёна”футбол академияси учун ажратилган собиқ БЎСМ га ҳам ташриф буюрди ва у ердаги камчиликларни кўздан кечириб, уларни бартараф этиш буйича федерация аъзоларига керакли кўрсатмалар берди. Шунингдек, янги барпо этилаётган “Сўғдиёна” академияси қурилиш ишлари билан танишдилар.



Умид Аҳмаджонов“Сўғдиёна” ПФК қароргоҳига ҳам кўздан кечирди. Мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган Александр Мочинов бошчилигидаги футболчилар машғулотларни кузатдилар ва футболчилар билан суҳбатлашдилар.ЎФФ президенти “Сўғдиёна” эндиликда юқори ўринлар учун курашувчи рақобатбардош жамоага айланиши лозимлиги таъкидладилар.

Жиззах вилоятига ташрифи давомида Умид Аҳмаджонов давлат ва жaмоат арбоби Шароф Рашидов хайкали пойига гул қўйди . Шундан сўнг, ЎФФ аъзолари билан биргаликда Ш. Рашидов ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишиш мақсадида музейга ташриф буюрди.


Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки ,Жиззах вилоятига ташрифи давомида Умид Аҳмаджоновга Жиззах вилоят хокими Э.А Солиев ҳамроҳлик қилдилар ва улар биргаликда Жиззах вилоят футболини ривожлантириш Жиззахда ҳам футбол бўйича йирик мусобоқалар ўтказишга келишиб олишдилар.

Ташриф сўнггида Умид Аҳмаджонов Жиззах вилоят футболи ва “Сўғдиёна” жамоасининг юртимизда ўз ўрни бор эканлигини таъкидлаб, Ўзбек футболи ривожи учун муносиб ҳисса қўшаётган  барча жиззахликларга миннатдорчилик билдирдилар.

Шу ўринда биз ҳам Умид Аҳмаджонов ва ЎФФ ходимларига ташрифи учун миннатдорчилик билдирамиз ва футбол ривожи учун қилаётган меҳнатлари ҳамда фаолиятларига омад тилаб қоламиз.


«Сўғдиёна» матбуот хизмати


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика