RU

Последние новости

18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  0 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  4 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  8 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2

Ўзбекистон февралда Арманистон билан ўйнайди Новости

Ўзбекистон февралда Арманистон билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Арманистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўйин миллий терма жамоанинг 9-13 февраль кунлари Туркияда ташкил қилинадиган ўқув-машғулот йиғинлари доирасида ўтказилади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси март ойида давом эттириладиган жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасидаги Сурияга қарши ўйин олдидан бир қанча футбол уюшмаларига ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида ўз таклифини юборди. 12 февралдаги таклифга фақат Арманистон Футбол Федерацияси рози бўлди. Ушбу келишувга эришишда икки федерация ўртасидаги яқин ҳамкорлик катта аҳамият касб этганлигини алоҳида таъкидлаш керак.

12 февраль ФИФА тақвимига кирмаган сана бўлганлиги сабабли иккала терма жамоа ҳам легионерларсиз, ички чемпионатда ўйнайдиган футболчилардан иборат таркиб билан ўйинга тайёргарлик кўради.

Самвел Бабаян Туркиядаги йиғинга легионерларни чақира олмагани учун терма жамоага номзод бўлган миллий чемпионатда ўйнайдиган футболчиларни синовдан ўтказади. “Биз терма жамоанинг яқин келажакдаги захирасини мустаҳкамлаш учун, жамоа таркибига янги футболчиларни жалб қилиш мақсадида ушбу йиғинни ташкил қиляпмиз”, - дейди Самвел Бабаян.

“Миллий чемпионатимизда мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказган футболчиларни синовдан ўтказиш бош мақсадимиз”.

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини 23 март куни Сурияга қарши сафардаги ўйин билан давом эттиради. Сурия саралашнинг охирги учрашувида Эронни қабул қилиб 0-0 ҳисобида дуранг ўйнади ва 6 жамоадан иборат "А" гуруҳи жадвалида 5 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон эса Сурияга қарши ўйиндан олдин Сеулда Кореяга 1-2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда гуруҳ пешқадами Эрондан 2 очко орқада қолган ҳолда 9 очко билан 3-ўринни банд этган.

Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги биринчи даврадаги ўйин Тошкентда ўтган. Ўша учрашувда Александр Гейнрих томонидан киритилган ягона гол Ўзбекистонда 1-0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этган эди.

Сурия терма жамоаси март ойидаги Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ҳозирча ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмаяпти.

Рейтинг: -44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика