RU

Последние новости

09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  0 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  7 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  3 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  3 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  3 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  5 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  180

Ўзбекистон делегацияси Мадриддаги Бутунжаҳон футбол саммитида иштирок этмоқда Новости

Ўзбекистон делегацияси Мадриддаги Бутунжаҳон футбол саммитида иштирок этмоқда

Теги :  ПФЛЎФА
Испаниянинг Мадрид шаҳри 24-25 сентябрь кунлари Бутунжаҳон футбол саммитига мезбонлик қилмоқда.

Бутун Жаҳоннинг энг кучли клублари, футбол лигалари, Халқаро федерациялар ва ассоциациялар, дунёга машҳур ОАВ ҳамда компанияларнинг 3000дан зиёд вакиллари иштирок этаётган ушбу саммит Мадриднинг энг машҳур "Гойя форум" театрида ўтказилмоқда.

Бутунжаҳон футбол саммити жорий йил ҳисобидан учинчисидир. Саммитда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда. Бутунжаҳон футбол саммити директори Мариан Отаменди ва Ла лига раҳбарияти Марказий Осиёдан фақатгина Ўзбекистон делегациясини ушбу йиғилишга таклиф этгани диққатга сазовор.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг Ўзбекистонда футболни ривожлантириш стратегиясига биноан делегациянинг ўзбекистонлик вакилларига дунёнинг футболи ривожланган уюшмалари ҳамда лигалари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда улардан тажриба ўрганиш вазифаси қўйилган.

Бугун саммитнинг биринчи кунида йиғилишни Бутунжаҳон футбол саммити директори Мариан Отаменди очиб берди. Шундан сўнг минбарга режага асосан бирин-кетин обрўли, футбол дунёсида ўз ўрнига эга инсонлар таклиф этила бошланди.

Хусусан йиғилишда "Ювентус" футбол клуби ҳамда Европа клублари ассоциацияси президенти Андреа Аньелли сўзга чиқиб, футбол жамоатчилигининг диққатини футболждаги глобаллашув жараёнига қаратди.

Саммитда футбол элитасини ташкил этувчи ассоциациялар ва лигалардан ташқари, жаҳонда етакчи бўлган Microsoft, London Exchange, Facebook компанияларининг вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

Саммит доирасида Ўзбекистон делегацияси дунёнинг ривожланган футбол уюшмалари ва ташкилотлари билан маркетинг, футбол академиялари, Ла лига спорт дастурлари, ОАВ ва мухлислар билан ишлаш ҳамда футбол ривожига оид бошқа масалалар юзасидан музокаралар ўтказади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика