RU

Последние новости

23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  20 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  70 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  8 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  3 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  4 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  92

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. “Бухоро” — “Динамо” учрашуви 20 апрель куни бўлиб ўтади Новости

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. “Бухоро” — “Динамо” учрашуви 20 апрель куни бўлиб ўтади

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги В гуруҳидан ўрин олган “Бухоро” — “Динамо” учрашуви аввалдан белгилангани каби 21 апрелда эмас, 20 апрелда ўтказилади.

Хабарингиз бор, “Истиқлол” футбол клуби мавсумни давом эттира олмаслиги маълум бўлгач, ЎзПФЛ кубокда унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки жамоа иштирокида яна бир саралаш учрашувини ўтказди ва унда “Ғиждувон” клуби Тошкентда “Чиғатой”ни мағлуб этиб, гуруҳ босқичининг сўнгги иштирокчисига айланди. Ўз-ўзидан “Бухоро” ва “Ғиждувон” клублари бир гуруҳдан жой олди.

Жорий мавсумга қадар “Бухоро” клубининг асосий стадиони ўйинларга тайёр бўлмагани учун, жамоа уй учрашувларини Ғиждувондаги стадионда ўтказадиган бўлди. Саралаш натижасидан келиб чиқиб, В гуруҳининг илк турида Бухоро вилоятининг икки клуби бир кунда уй учрашувини ўтказишига тўғри келади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, майдон эгаси бўлган “Ғиждувон” клуби “Сурхон”га қарши 21 апрель куни майдонга чиқади. Бунда “Бухоро” ва “Динамо” клубларининг Про лига сўнгги турида дам олганликлари ҳам инобатга олинган.

Гуруҳ босқичининг қолган учрашувлари аввалдан белгиланган вақтларда ўтказилади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика