RU

Последние новости

12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  4 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  7 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  7 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  4 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  16 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  19 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5

Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлган хорижлик футболчиларни биласизми? Ривалдо, Геворкян... Новости

Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлган хорижлик футболчиларни биласизми? Ривалдо, Геворкян...

1992 йилдан буён Ўзбекистон чемпионати, Олий лига баҳслари ўтказилиб келинмоқда.

Биламизки, мавсум якунида доимгидек энг яхши тўпурар футболчилар аниқланади. Бунда асосан маҳаллий футболчиларимиз эътироф этилади. Аммо, аввалги йилларда хорижлик тўп тепарлар ҳам голедорлик хислатларини намойиш эта олишди. Қуйида бу ҳақида батафсил сўз юритамиз.

Ривалдо – Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги биринчи хорижлик футболчи ҳисобланади. Бразилиялик футболчи «Бунёдкор»даги иккинчи мавсумида тўпурар мақомини олишга эришди. 2009 йил якунида 20та гол билан тўпурарлар қаторида биринчилардан бўлди. Маҳоратли Ривалдо клубдаги фаолияти давомида 80та учрашувда майдонга тушган. Умумий ҳисобда 6877 дақиқа фаол тўп тепган ва дарвозаларга 43та тўп киритган.


Милош Трифунович – Галдаги хорижлик тўпурар ҳам «Бунёдкор» жамоасида ҳаракат қилган. Орада авлодлар алмашинувини ўтказган пойтахт клуби 2011 йилдан чемпионатдаги зафарли юришини давом эттиради. Таркибга сербиялик тажрибали ҳужумчи, «Црвена Звезда»даги ўйинлари билан танилган Милош Трифуновични катта мақсадларда таклиф қилади. Футболчи эса билдирилган ишончни тўлиқ оқлайди. Якунда 17та гол билан мавсум тўпурарига айланади. 36та беллашувда жами 22та гол уради.



Олександр Пишур – Украиналик футболчи «Бунёдкор»даги икки йили мобайнида сермаҳсуллик қайд этади. 69 учрашувда 34та гол урган футболчи, 2013 йилги Олий лигада 19та тўп билан тўпурарлар қаторини бошқаради.



Артур Геворкян – «Насаф» таркибида ОФК кубоги соҳиби бўлган туркманистонлик Артур Геворкян 2013 ва 2014 йилларда ушбу жамоанинг том маънодаги етакчиси бўлганди. 2014 йилда футболчи нафақат «аждарлар»нинг балки, чемпионатимизда ҳам энг кўп гол урган футболчи сифатида тарихга киради.


Тиаго Безерра – Оралиқдаги катта танаффусдан сўнг Суперлигада яна бир бразилиялик футболчи тўпурарлар қаторидан жой олди. «Пахтакор» футболчиси Безерра сўнги турда «Бунёдкор» дарвозасини уч бор ишғол қилиб амалда 17та тўп билан мавсумни якунлайди. Ушбу футболчи Ривалдодан сўнг чемпионатимизда тўп тепган энг яхши бразилиялик ўйинчи дея оламиз.



Драган Черан – Мазкур футболчи 2016 йилнинг иккинчи яримида «Насаф»жамоаси сафига қўшилди. Қаршидаги пайтида голеадорлик хислатларини намоён қилган футболчи «Пахтакор»да ҳам муваффақиятли давом эттирди. 2019 йил Суперлигада 23та гол урган Черан чемпионат тўпурарига айланди.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика