RU

Последние новости

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  24

Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлган хорижлик футболчиларни биласизми? Ривалдо, Геворкян... Новости

Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлган хорижлик футболчиларни биласизми? Ривалдо, Геворкян...

1992 йилдан буён Ўзбекистон чемпионати, Олий лига баҳслари ўтказилиб келинмоқда.

Биламизки, мавсум якунида доимгидек энг яхши тўпурар футболчилар аниқланади. Бунда асосан маҳаллий футболчиларимиз эътироф этилади. Аммо, аввалги йилларда хорижлик тўп тепарлар ҳам голедорлик хислатларини намойиш эта олишди. Қуйида бу ҳақида батафсил сўз юритамиз.

Ривалдо – Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги биринчи хорижлик футболчи ҳисобланади. Бразилиялик футболчи «Бунёдкор»даги иккинчи мавсумида тўпурар мақомини олишга эришди. 2009 йил якунида 20та гол билан тўпурарлар қаторида биринчилардан бўлди. Маҳоратли Ривалдо клубдаги фаолияти давомида 80та учрашувда майдонга тушган. Умумий ҳисобда 6877 дақиқа фаол тўп тепган ва дарвозаларга 43та тўп киритган.


Милош Трифунович – Галдаги хорижлик тўпурар ҳам «Бунёдкор» жамоасида ҳаракат қилган. Орада авлодлар алмашинувини ўтказган пойтахт клуби 2011 йилдан чемпионатдаги зафарли юришини давом эттиради. Таркибга сербиялик тажрибали ҳужумчи, «Црвена Звезда»даги ўйинлари билан танилган Милош Трифуновични катта мақсадларда таклиф қилади. Футболчи эса билдирилган ишончни тўлиқ оқлайди. Якунда 17та гол билан мавсум тўпурарига айланади. 36та беллашувда жами 22та гол уради.



Олександр Пишур – Украиналик футболчи «Бунёдкор»даги икки йили мобайнида сермаҳсуллик қайд этади. 69 учрашувда 34та гол урган футболчи, 2013 йилги Олий лигада 19та тўп билан тўпурарлар қаторини бошқаради.



Артур Геворкян – «Насаф» таркибида ОФК кубоги соҳиби бўлган туркманистонлик Артур Геворкян 2013 ва 2014 йилларда ушбу жамоанинг том маънодаги етакчиси бўлганди. 2014 йилда футболчи нафақат «аждарлар»нинг балки, чемпионатимизда ҳам энг кўп гол урган футболчи сифатида тарихга киради.


Тиаго Безерра – Оралиқдаги катта танаффусдан сўнг Суперлигада яна бир бразилиялик футболчи тўпурарлар қаторидан жой олди. «Пахтакор» футболчиси Безерра сўнги турда «Бунёдкор» дарвозасини уч бор ишғол қилиб амалда 17та тўп билан мавсумни якунлайди. Ушбу футболчи Ривалдодан сўнг чемпионатимизда тўп тепган энг яхши бразилиялик ўйинчи дея оламиз.



Драган Черан – Мазкур футболчи 2016 йилнинг иккинчи яримида «Насаф»жамоаси сафига қўшилди. Қаршидаги пайтида голеадорлик хислатларини намоён қилган футболчи «Пахтакор»да ҳам муваффақиятли давом эттирди. 2019 йил Суперлигада 23та гол урган Черан чемпионат тўпурарига айланди.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика