RU

Последние новости

19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  2 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  4 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   6 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1

Ўзбекистон Биринчилигининг учта клубига нисбатан интизомий чоралар кўрилди Новости

Ўзбекистон Биринчилигининг учта клубига нисбатан интизомий чоралар кўрилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ўзбекистон Биринчилигининг уч клубига нисбатан интизомий чоралар кўрди.
«Спартак» ПФК (Бухоро) Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 21-тури доирасидаги «Зомин»га қарши, шунингдек, 22-тур доирасидаги «Гулистон»га қарши сафар ўйинларига келмаганлиги учун, Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги 2014 йилги мусобақалар Регламенти (4-модда, 4.26-банди)га асосан 2014 йилги Ўзбекистон Биринчилиги иштирокчилари сафидан чиқарилди.

«Спартак» ПФКнинг 2014 йилги Ўзбекистон Биринчилиги иштирокчилари сафидан чиқарилиши муносабати билан, шунингдек, футболчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳисобга олиб, ушбу жамоа ўйинчиларини Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги 2014 йилги мусобақалар Регламентида кўзда тутилган тартибда эркин агент сифатида заявка қилишга рухсат берилади.

«Хоразм» ПФКга Ўзбекистон Биринчилиги 21-тури доирасида «Шердор»га қарши сафар ўйинига келмагани учун, Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги 2014 йилги мусобақалар Регламенти (5-модда, 1-бўлим, 5.3-банд)га асосан техник мағлубият (-:+), «Шердор» ПФКга эса техник ғалаба (+:-) ёзилди. Бундан ташқари, «Хоразм» ПФК жаримага тортилди. Яна шундай ҳолат такрорланадиган бўлса, «Хоразм» ПФК 2014 йилги Ўзбекистон Биринчилиги иштирокчилари сафидан чиқарилади.

«Косонсой» ПФК Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 22-турида «Пахтакор-2»га қарши «пахтакорчилар»нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйинда тўртта огоҳлантириши бор ва ушбу учрашувни ўтказиб юбориши керак бўлган Илҳом Теляковни майдонга туширган.

Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги 2014 йилги мусобақалар Регламенти (4-модда, 4.27-банди)ни бузгани учун, 22-тур доирасидаги «Пахтакор-2» – «Косонсой» учрашувида «Косонсой» ПФКга техник мағлубият (-:+), «Пахтакор-2» ПФКга эса техник ғалаба (+:-) ёзилди. Бундан ташқари, «Косонсой» ПФК жаримага тортилди.

«Пахтакор-2» – «Косонсой» (4:1) учрашувидаги голлар бекор қилинди, огоҳлантиришлар ўз кучида қолади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика