RU

Последние новости

22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  2 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  2 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  4 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  11 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  18 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  18

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди" Новости

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"

​Ўзбекистон аёллар терма жамоаси устози Котрина Кулбите ва ҳужумчи Людмила Карачик қуръа ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Ушбу босқичда осон рақиблар бўлмайди. Финал босқичига йўл олган 12 жамоанинг барчаси кучли. КХДР билан илгари ҳам тўқнашганмиз, шунингдек, бу йил Хитой билан ҳам ўйнаганмиз, шу боис уларнинг қандай имкониятга эга эканлигини биламиз.

Бангладеш биз учун янги рақиб бўлади. Ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашамиз. Биринчи ўйин (КХДРга қарши) тактикаси ҳақида гапиришга ҳали эрта, аммо уларнинг кучли томонларини қандай қилиб минималлаштириш ва ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдаланишни таҳлил қилишимиз керак", – деди Кулбите.

"Гуруҳимизда бир неча бор мусобақада ғолиб бўлган иккита жамоа бор, улардан бири амалдаги чемпион ҳисобланади. Уларга қарши курашишдан мамнунмиз. Мақсадимиз энг яхши ўйинимизни кўрсатиш ва футболимиз қанчалик ажойиб эканлигини намойиш этишдан иборат.

Бизнинг асосий вазифамиз тиришқоқлик билан меҳнат қилиш, тинимсиз шуғулланиш ва барча кучимизни сарфлаб, кейинги босқичга йўл олиш ҳисобланади", – деди терма жамоаси футболчиси Людмила Карачик.

29 июль кунги қуръада Ўзбекистон "B" гуруҳидан жой олган эди. Рақиблар – КХДР, Хитой ва Бангладеш.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика