RU

Последние новости

18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  5 18:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  283 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  1 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  1 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  12 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  30 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0

Ўзбек клубларини умуман юта олмаган “Ал Ваҳда” ҳақида Новости

Ўзбек клубларини умуман юта олмаган “Ал Ваҳда” ҳақида

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-турида Ўзбекистон чемпиони “Локомотив” клуби Тошкентда БААнинг “Ал Ваҳда” клубини қабул қилади.

Ўз анъанамизга биноан ўқувчиларимизга рақиб ҳақида маълумот берамиз.

1984 йил Абу-Даби шаҳрида ташкил этилган "Ал Ваҳда" клуби ўтган йил БАА чемпионатида кумуш медалларга эга чиққан.

Жамоани бугунги кунда голландиялик Хенк Тен Кате бошқариб бормоқда. Футболчилик даврида "Витесс", "Хераклес" каби Голландия клубларида ўйнаган. 1990 йилдан мураббийлик фаолиятини бошлаган. 2003-2006 йилларда "Барселона"да Франк Райкаардга ёрдам берган. Кейинги икки йил "Аякс"да бош мураббий бўлиб ишлаган. 2007-2008 йилларда "Челси"да Авраам Грантга ёрдамчи бўлиб ишлаган. Кейин Грециянинг "Панатинаикос", БААнинг "Ал Аҳли", Қатарнинг "Умм Салал", Хитойнинг "Шандон Луненг", БААнинг "Ал Жазира" клубларида бош мураббий бўлган. 2018 йилдан буён "Ал Ваҳда"ни бошқариб келмоқда.

Хенк Тен Кате 2000 йил "Будапешт" клуби билан Венгрия кубогини қўлга киритган. 2007 йилда "Аякс" устози сифатида Голландия кубогида зафар қучган. 2017 йил эса "Ал Жазира"ни БАА чемпионига айлантирган. Ўша йил "Ал Жазира" сафида ўзбекистонлик Сардор Рашидов фаолият олиб борган. Бироқ мураббий ҳамюртимизни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида биронта ўйинда ҳам майдонга туширмаган эди.



"Ал Ваҳда" бунга қадар 8 марта Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қатнашган. 2004 йил чорак финалга, 2007 йил ярим финалга чиққан. Қолган 6 мавсумда жамоа учун гуруҳ босқичи сўнгги манзил бўлиб хизмат қилган.

Бу жамоа ОЧЛда 8 марта Ўзбекистон клубларига қарши ўйин ўтказган ва умуман ғолиб бўла олмаган: 2 дуранг, 6 мағлубият.

Бугунги кунда "Ал Ваҳда" сафида Аргентиналик Себастьян Тальябуэ, марокашлик Мурод Батна, бразилиялик Леонардо, кореялик Ким Чанг Ву каби легионерлар бор. Маҳаллий футболчилардан Исмоил Матар, Ҳамдан Ал Камоли, Муҳаммад Ал Шамси, Салим Султон айнан шу клубда фаолият олиб боришмоқда.

Айни пайтда БАА про-лигасида 17та тур ортда қолди. "Ал Ваҳда" 8та ғалаба билан мусобақа жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Жамоа ҳужумчиси Себастьян Тальябуэ 15та гол билан тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бормоқда. Леонардо ҳисобида 10та, Мурод Батна ҳисобида 8та гол бор. "Ал Ваҳда" БАА чемпионатида охирги 12та учрашувнинг атиги тўрттасида ғолиб бўлди холос (4 ғалаба, 3 дуранг ва 5 мағлубият).




"АЛ-ВАҲДА" (БАА)
Шаҳар
: Абу-Даби
Ташкил топган сана: 1984
Уй стадиони: "Ал Наҳён" стадиони
Сиғими: 12000 томошабин
Клуб хўжайини: Диаб Бин Зайд Ал Наҳён
Бош мураббий: Хенк Тен Кате (Голландия)
Расмий сайти: alwahda-fc.com

Совринлари:
БАА чемпиони -
4 марта
БАА Президент кубоги соҳиби - 2 марта
БАА Суперкубоги соҳиби - 4 марта
БАА Федерация кубоги соҳиби - 3 марта
БАА Лига кубоги соҳиби - 2 марта



Дарвозабонлар
1.Муҳаммад Ал Шамси
50.Рашид Али Сувайди
88.Саид Месмари

Ҳимоячилар

2.Муҳаммад Барқеш
4.Салим Султон
8.Ҳамдан Ал Камоли
19.Холид Иброҳим
23.Рим Чанг Ву (Жанубий Корея)
33.Мажид Абдуллоҳ
37.Аҳмад Рашид
52.Ҳуссайин Аббос

Ярим ҳимоячилар
5.Муҳаммад Абдулбосит
6.Султон Ал Гафри
10.Исмоил Матар
15.Носир Абдулхади
16.Салим Абдуллоҳ
18.Аҳмад Али
30.Тариқ Ал Ходаим
42.Леонардо Де Соуза (Бразилия)
43.Исмоил Ал Зааби
46.Мансур Ал Харби
56.Таҳнун Ал Зааби
57.Абдулла Анвар Ал Амери
58.Муҳаммад Исмоил Ал Жнеби
60.Эйса Аҳмад
62.Муҳаммад Мессари

Ҳужумчилар
11.Себастьян Тальябуэ (Аргентина)
20.Яҳё Ал Гассани (Танзания)
70.Муҳаммад Ал Ҳаммади



Рейтинг: -20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика