RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  3 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  5 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  16

Ўзбек футболига кўплаб дарвозабонларни етиштириб бераётган Денис Иванков 50 ёшда Новости

Ўзбек футболига кўплаб дарвозабонларни етиштириб бераётган Денис Иванков 50 ёшда

Бугун "Пахтакор" клуби дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков таваллуд кунини нишонламоқда.

Тажрибали мутахассис бугун 50 ёшни қарши олмоқда. 

Денис Иванков 1972 йил мураббий Александр Иванков оиласида туғилган. Оиладаги муҳит уни миллионлар ўйинига етаклади. Дастлаб "Чирчиқ", "Соҳибкор" жамоаларида ўзини синаб кўрган Иванков 1992 йилда "Пахтакор" жамоаси сафига қўшилади. Бироқ, жамоадаги кучли рақобат сабаб захира футболчисига айланиб қолгач жамоасини ўзгартиришга қарор қилади. Футболчиликда омади юришмаган қаҳрамонимиз 2004 йилдан "Кимёгар" жамоасида мураббийлик фаолиятини бошлайди. Иш услуби ва машғулотларни олиб бориш жараёни ўша пайтда "Машъал" ва "Пахтакор" раҳбарларини  эътиборини тортади. 2007-2008 йиллар оралиғида Украинанинг "Княжа" клубида тажриба орттирган Иванков 2009 йилда "Машъал"га қайтади. 2012 йилгача бўлган вақт оралиғида Ўткир Юсупов, Элдор Суюнов, Санжар Қувватов каби киперларни тарбиялади. 2013 йилдан бошлаб эса Қаршининг "Насаф" клубида иш бошлади ва олти йил давомида самарали меҳнат қилди. "Аждарлар" билан кўплаб совринлар ҳусусан Ўзбекистон кубоги ва Суперкубогида зафар қучди. Бронза ва кумуш медалларига эга чиқди. Турли ёшдаги терма жамоаларимизга иқтидорли дарвозабонларни етиштириб берди. Бир неча йил давомида миллий терма жамоамиз мураббийлар штабида ишлади. Айни пайтда "Пахтакор" клубида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишламоқда. 

 

Маълумот ўрнида:

Исм шарифи: Денис Иванков Александрович

Туғилган санаси: 1972 йил, 17 июнь.

Футболчилик фаолияти: "Аралводстворец" (1990), "Сохибкор" (1990), "Чирчиқ" (1991), "Пахтакор" (1992, 1994-1995), "Нурафшон" (1992-1993), "Нефтчи" (1995)

Мураббийлик фаолияти: "Машъал", "Насаф", Ўзбекистон терма жамоаси, "Пахтакор".

Ютуқлари: Ўзбекистон чемпиони (2): (1992, 1995)

Мураббий сифатида ютуқлари: 

Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2015, 2021)

Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби (2016, 2022)

Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби: (2013, 2014, 2015, 2016)

Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби: (2017)



Сайтимиз ижодкорлари номидан Денис Иванковга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз! 


С юбилеем, Александрович!

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика