RU

Последние новости

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  15 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

"Ўзбек футболи деганда биринчи навбатда Миржалол Қосимовни тушунаман" — Александр Крестинин билан суҳбат Новости

"Ўзбек футболи деганда биринчи навбатда Миржалол Қосимовни тушунаман" — Александр Крестинин билан суҳбат

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувидан кейин бир кун ўтиб сайтимиз вакиллари билан дўстона суҳбат қуриш учун стол атрофига ўтирди.

Гайрат Хасбиулин ва Шаҳбоз Беғамов россиялик мутахассис Александр Крестинин билан суҳбат қуришди. Дўстона ўтган суҳбат жараёнидан кейин Шаҳбоз Беғамов қатор мавзуларда Александр Крестининнинг фикрлари билан қизиқди. Ҳозир мазкур интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви ҳақида

- Илиқ кутиб олишгани учун яна бир маротаба ЎФАга ташаккур билдираман. Ишлар шунчаки юқори даражада. Бизни кутиб олиб, тайёргарлик кўришимиз учун ҳам барча шароитларни муҳайё қилишди. Бугун (кеча - таҳририят) ўйиндан кейинги тикланиш машқларини спорт залда ўтказдик. Эртага (бугун - таҳририят) "Бунёдкор" академияси майдонида машғулот ўтказиб, тушдан сўнг учиб кетамиз. Ажойиб ўйин ва ундаги ташкилий ишлар учун ЎФАга раҳмат. 

Ўйинга келадиган бўлсам, биринчи навбатда биз майдондаги ҳар хил чизиқларда турли хил боғламларни текшириб олдик. Ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган футболчиларимизнинг ҳозирги спорт формаси қай даражада эканлигини кўриб олишни мақсад қилгандик. Чунки баъзи футболчилар 2 ойдан буён ўйин амалиётисиз қолиб кетаётганди. Шу жиҳатдан ҳам мазкур ўйинда уларни текшириб олиш биз учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга эди. Машғулот ўтказиш бошқа, амалда ўйинда қандай ҳолатда эканлигини кўриш умуман бошқа. Шу боисдан ҳам бу ўйин орқали мазкур таркибнинг ўзаро ўйин тушунчаси ва ҳолати ҳақида тасаввурга эга бўлдик. Расмий ўйингача эса тўғри хулоса қилиш ва унга тайёргарлик кўриш учун кам бўлсада вақтимиз мавжуд. Шунга қараб хулоса қиламиз. Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви бизга нималар қилишимиз ва қандай ҳолатда эканлигимизни кўрсатиб берди ҳамда кўплаб фойдали хулосаларга келишимизга кўзгу вазифасини бажарди.


Японияга қарши ўйинда нимани эвазига яхши натижага эришиш мумкинлиги ҳақида

- Қисқа қилиб икки сўз билан айтганда, тўғри тайёргарлик эвазига. Лекин бу ерда кўп деталлар мавжуд. Бундай даражадаги баҳсда ҳар бир футболчининг ўрни муҳим. Масалан Ўзбекистонга қарши баҳсда асосий ҳужумчимиз Виталий Люкс жароҳат олди ва сафдан чиқди. Бу ўйинда барча сафда шай ҳолатда бўлиши муҳим. Қисқа бўлсада бу ўйинга тайёргарлик кўриш учун вақт бор. Японияга қарши баҳсда кучли иштиёқ ва ўйинга бўлган юқори муносабат орқали яхши натижага эришиш мумкин. Айтишадику, фақат тартиб орқали маҳоратдан устун келиш мумкин.


Ҳал қилувчи ўйин ҳақида

- Тожикистон билан бўладиган ўйин биз учун энг муҳим ва ҳал қилувчи деган фикрга қўшилмайман. Нега? Чунки Япония билан баҳсга эътиборсизроқ қарашга ҳаққимиз йўқ. Уйда ўйнаймиз ва яхшигина қўллаб-қувватлаш ва темир интизом орқали яхши натижага умид қиламиз. Самурайлар билан ҳаёлимизда Тожикистонга қарши ўйинни ўйлаб чиқолмаймиз. Бундай қилишга ҳаққимиз йўқ. Ўйиндан-ўйинга тайёргарлик кўриш мени позициямга киради. Масалан Ўзбекистонга қпарши ўртоқлик ўйини орқали Японияга тайёргарлик масаласини ҳал этдик. Япония билан бўладиган баҳс орқали Тожикистонга қарши беллашувга тайёргарлик кўрамиз. Мусобақадаги ҳеч қайси ўйин аҳамиятсиз бўлмайди. Япония билан максимал ҳаракат қиламиз. Кучни тежашдан фойда йўқ. Акс ҳолда бу келгуси баҳсда ҳам панд бериши ёки қимматга тушиши мумкин. Шу боисдан гуруҳдаги ўйинларни кераксиз, муҳим ёки аҳамиятсизроқ деб ажратмайман.



Осиё Кубогидаги Қирғизистон билан ҳозиргиси ўртасидаги фарқ

- Тўғри, ўшандаги жамоа билан ҳозиргиси ўртасидаги фарқ катта. Биз ўшанда маълум мусобақага аниқ режа асосида тайёргарлик кўргандик. Ҳозир эса ФИФА кунлари қисқа. Энг асосий фарқ бу жамоани маълум ҳолатга келтириш учун вақт камлиги.   Футболчилар ҳар хил жамоалардан турли хил ҳолатда келишади. Кимдир учун мавсум тугамоқда, қайсидир футболчилар энди янги мавсумга киришмоқда. Кимдадир ўйин амалиёти йўқ. Биз ўшанда Осиё Кубогига маълум дастур асосида барчани маълум ҳолатга келтиргандик. Ҳозир футболчиларнинг ҳолати ўртасидаги фарқ жамоавий ўйин балансини бир меъёрга туширишга имкон бермаяпти. Шу боисдан ҳам ўйинни ташкиллаштириш бўйича муаммолар кўзга ташланмоқда. Асосий фарқ шунда. Нима ҳам қилардик. Олдинга ҳаракатланишда давом этамиз. Қандай ҳолатда бўлишингдан қатъи назар сени олдинга қўйилган вазифани ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Ишлашда давом этамиз.


Осиё Кубогидаги Ўзбекистон ва ҳозирги терма жамоа ҳақида

- Кўплаб ўзбек футболи мухлислари Қирғизистон учун мухлислик қилиши ва бизни қўллаб-қувватлаши ёқимли. Биз ҳам, шахсан мен ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ва умуман ўзбек футболига бефарқ эмасман. Доим мухлислик қилиб, жамоангиз тақдирига қайғураман. Агарда таққослаш керак бўлса? Ҳозир икки хил мутахассис бошқарувидаги жамоаларни таққослашга мураббийларга нисбатан мен томондан ҳурматсизлик бўлади. Жамоаларнинг ўйини мураббийларнинг иши самарасини кўрсатади. Амирликлардаги жамоа билан ҳозирги Ўзбекистоннинг ўйин услубида ўзгариш катта. Мураббийнинг ишини якуний натижага қараб бҳолашади. Шу боисдан ҳам ҳали солиштиришга эрта. Ўйинга келадиган бўлсак, услуб турлича.


Ўзбекистондаги таклифлар учун очиқлиги ҳақида

- Мен исталган таклифлар учун очиқман. Музокаралар ўтказишни ҳеч ким бекор қилмаган. Тўғри, мураббийлик фаолиятимдаги маълум талабларим мавжуд. Лекин гаплашиб кўриш мумкин. Муаммо йўқ. Муҳими, истак ва хоҳиш. Нега энди йўқ? бу нормал ҳолат. Менўз уйимни жуда яхши кўраман. Лекин уйда кам бўламан. Шу боисдан четда ишлашга тайёрман. Ҳозир мен Қирғизистонда бахтлиман. Ҳамма шароит менга маъқул. Лекин мен таклифлар учун очиқман. Бу нормал ҳолат. Аввал ҳам менга таклифлар бўлган. Тўғри, Ўзбекистондан эмас, бошқа давлатдан. Лекин ўшанда Қирғизистонда қолишни афзал кўрганман. Таклиф бўлгани яхши, лекин бу ҳар иккала тарафни ҳам қизиқтириши ва икки томонлама маъқул келиши муҳим. Чунки ҳар қандай мураббий доим юқорига интилишга ҳаракат қилади. Янги вазифа ва чорловларни қабул қилишни ёқтираман. Лекин вазифам ҳозиргидан кўра қийинроқ ва марра каттароқ бўлиши лозим.


Ўзбек футболи деганда биринчи навбатда Миржалол Қосимов кўз олдимга келади

- Россиялик дўстларим ўзбек футболи ҳақида мендан сўраб туришади. Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳақида, уларнинг имкониятлари борасида мурожаат қилиб туришади. Ўзбек футболи мутахассисларидан Миржалол Қосимов, Вадим Абрамов ва Самвел Бабаянни биламан. Уларнинг ишидан хабардорман. Кучли ва ўз услубига эга мутахассислар. Мазкур мураббийлар орасидан клуб ва терма жамоа билан муваффақиятга эришган, ҳар иккала фронтда яхши натижалар қайд этган мутахассис бор. Бу эса осон иш эмас. Қосимов, Абрамов ва Бабаян юқори даражадаги мутахассислар деб биламан. Улар ўзбек футболини юқорига кўтаришмоқда. 

Ўзбек футболи деганда биринчи навбатда Миржалол Қосимов кўз олдимда гавдаланади. Шацких, Жепаров ёки Пашининни ҳам биламан. Лекин ўзбек футболи деганда унинг байроқдори деб Миржалол Қосимовни тушунаман. Ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида юқори даражага чиққан инсон. Қолганлар кейинги ўринда.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика