RU

Последние новости

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  0 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  1 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  44 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  5 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

Ўзаро ўйинлар: «Машъал» — «Қизилқум» Новости

Ўзаро ўйинлар: «Машъал» — «Қизилқум»

Амалдаги чемпионат жадвалида ёнма-ён бораётган бу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари доимо шиддатли ва муросасиз кечади.
Миллий чемпионатларимиз тарихида бу жамоалар ҳозиргача 24 маротаба ўзаро рўбарў келишган.

Шулардан олтитасида «Қизилқум» футболчилари ғалаба қозонган бўлса, ўн бир ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Қолган етти учрашувда эса омад муборакликларга кулиб боққан.

Ўзаро ўйинларда навоийликлар «Машъал» жамоаси дарвозасини 29 бор аниқ ишғол этиб, ўз дарвозалари тўридан 32 та тўп олиб чиқишган.

Эътиборлиси, ҳозиргача ўтган жами йигирма тўрт ўйинда жамоаларнинг тўплаган очколари сони ҳам худди шу кўринишда.  «Қизилқум» футболчилари рақибидан тортиб олган очколари сони 29,  «Машъал» жамоаси ҳисобидаги очколар сони  32 тани ташкил этмоқда.

Ўзаро учрашувлар статистикасидан кўриниб турибдики, бу жамоаларнинг навбатдаги ўйин олдидан имкониятлари деярли тенг.

Ўтган йили дастлабки даврада Навоийда ўтган баҳсда ҳар икки жамоа аъзолари ўз дарвозалари дахлсизлигини (0:0) сақлаб қолган бўлса, мавсумнинг иккинчи ярмида Муборакдаги ўйинда газчилар кичик фарқ билан (2:1) ғалаба қозонган эди.

Яна бир эътиборли факт, навоийликлар ҳозиргача ўзаро учрашувларда ўз майдонидагидан кўра, сафарда Муборакда ўтган баҳсларда кўроқ очко жамғаришган. Жумладан, кончилар меҳмонда ўтказилган жами 12 учрашувнинг бештасида зафар қучишган. 2002 йилги мавсумнинг Муборакда бўлган учрашувида «Қизилқум» жамоаси рақибини 6:3, 2003 йилда ўтган сафардаги ўйинда эса 3:0 ҳисобларида доғда қолдирганлиги диққатга сазовордир.

Агар охирги турларда  «Қизилқум» футболчиларининг муваффақиятли тўп сураётганликлари,  «Машъал» жамоасининг эса беқарор ўйин намойиш этаётганлигини ҳисобга олсак, Муборакдаги баҳс шиддатли кечиши аниқ.

Ўзаро учрашувлар

2002 йил

2002 йил 18 май. «Машъал» —  «Қизилқум» — 3:6

2002 йил 3 сентябрь. «Қизилқум» —  «Машъал» — 1:1

2003 йил

2003 йил 23 июнь. «Машъал» —  «Қизилқум» — 0:3

2003 йил 10 август. «Қизилқум» —  «Машъал» — 1:1

2004 йил

2004 йил 17 апрель. «Машъал» —  «Қизилқум» — 2:2

2004 йил 16 октябрь. «Қизилқум» —  «Машъал» — 1:0

2005 йил

2005 йил 19 март. «Қизилқум» —  «Машъал» — 0:1

2005 йил 7 ноябрь. «Машъал» —  «Қизилқум» — 2:1

2006 йил

2006 йил 13 март. «Қизилқум» —  «Машъал» — 1:1

2006 йил 11 ноябрь. «Машъал» —  «Қизилқум» — 2:3

2007 йил

2007 йил 23 июнь. «Машъал» —  «Қизилқум» — 4:0

2007 йил 15 август. «Қизилқум» —  «Машъал» — 0:0

2008 йил

2008 йил 1 март. «Қизилқум» —  «Машъал» — 0:0

2008 йил 23 ноябрь. «Машъал» —  «Қизилқум» — 3:1

2009 йил

2009 йил 23 март. «Қизилқум» —  «Машъал» — 1:1

2009 йил 30 октябрь. «Машъал» —  «Қизилқум» — 6:1

2010 йил

2010 йил 29 май. «Машъал» —  «Қизилқум» — 0:2

2010 йил 14 август. «Қизилқум» —  «Машъал» — 1:1

2011 йил

2011 йил 9 апрель. «Машъал» —  «Қизилқум» — 0:0

2011 йил 1 октябрь. «Қизилқум» —  «Машъал» — 0:1

2012 йил

2012 йил 20 июнь.  «Машъал» —  «Қизилқум» — 0:2

2012 йил 17 август. «Қизилқум» —  «Машъал» — 1:1

2014 йил

2014 йил 12 апрель. «Қизилқум» —  «Машъал» — 0:0

2014 йил 27 август. «Машъал» —  «Қизилқум» — 2:1
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика