RU

Последние новости

15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  4 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13

Озарбайжон пойтахтида IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг бошланишига оз қолди Новости

Озарбайжон пойтахтида IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг бошланишига оз қолди

12-22 май кунлари Боку шаҳрида IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” бўлиб ўтади. Мусобақада 57 та давлатдан уч мингдан зиёд спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Ўзбекистон делегацияси “Ислом бирдамлик ўйинлари”да биринчи марта иштирок этади.

Аслида мазкур ўйинларнинг дастлабкиси 2005 йилда Саудия Арабистонида ўтказилган. Орадан тўрт йил ўтгач II “Ислом бирдамлик ўйинлари” Эронда ўтказилиши керак эди, аммо Эрон ва Араб давлатлари ўртасидаги келишмовчилик туфайли мусобақа бекор қилинган. Ҳисоб бўйича учинчи мусобақа 2013 йилда Индонезиянинг Пеканбару шаҳрида ташкил этилган. Мана энди IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”га Озарбайжон пойтахти мезбонлик қилмоқда. 


Бокуда халқаро мусобақаларни юқори савияда ўтказиш тажрибаси бор. Зеро 2015 йилда тарихдаги илк Европа ўйинлари ҳам айнан Каспий бўйида, Боку шаҳрида ташкил этилганди. Ана шу нуфузли мусобақада орттирилган тажриба озарбайжонлик қардошларимизга “Ислом бирдамлик ўйинлари”да ҳам қўл келиши шубҳасиз.


Қолаверса, мусулмон давлатларининг ўзига ҳос спартакиадаси дея таъриф берилаётган бу сафарги мусобақа учун ташкилий қўмита бирорта янги объект қурмади. Аксинча Европа ўйинлари учун махсус бунёд этилган бир неча спорт иншоотлар инфратузилмасини янада мустаҳкамлаб ўйинлар учун ҳозирлаб қўйди. 


Беллашувлар жами 16 та спорт иншоотларида бўлиб ўтади. Булар қаторида Бокудаги Олимпия стадиони, Тофик Бахрамов номидаги стадион, Гейдар Алиев номидаги спорт аренаси, Гимнастика аренаси, “Baku Crystal Hall” спорт саройи, сув спорти турлари саройи, “Баил Арена”, Боку теннис академияси, “Далга Арена”, “Серхедчи” спорт саройи ва сув полоси ареналарини алоҳида таъкидлаб ўтса бўлади. 


Мусобақа 20 та спорт тури бўйича ўтказилади. Шунингдек, ўйинлар дастурига пара-атлетика ҳамда пара-дзюдо турлари ҳам киритилган. IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да Ўзбекистон шарафини 103 нафар ҳамюртларимиз спортнинг 15та турида ҳимоя қилишади.


Спортчиларимиз енгил атлетика, дзюдо, эркин ва юнон-рум кураши, каратэ, таэквондо, оғир атлетика, бокс, гандбол, ўқ отиш, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, теннис, пара-атлетика ва пара-дзюдо турлари бўйича мусобақаларда иштирок этадилар. Делегациямиз таркибига ҳар бир спорт турлари бўйича тажрибали спортчилар қаторида ёш атлетлар ҳам киритилган бўлиб, улар учун Боку турнири яхшигина тажриба мактаби вазифасини ўтаб беради.


Шунингдек ёш ва умидли спортчилар қаторида Иван Ефремов (оғир атлетика), Рустам Джангабаев (оғир атлетика), Достон Ёқубов (оғир атлетика), Диёрбек Ўрозбоев (дзюдо), Гулноза Матниёзова (дзюдо), Нигора Турсунқулова (таэквондо), Дмитрий Шокин (таэквондо), Никита Рафалович (таэквондо), Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси), Анастасия Сердюкова (бадиий гимнастика), Надия Дусанова (енгил етлетика), Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш), Магомед Ибрагимов (эркин кураш), Ихтиёр Наврузов (эркин кураш), Рустам Ассакалов (юнон-рум кураши), Вадим Скороваров (ўқ отиш), Сабина Шарипова (теннис), Садриддин Сайматов (каратэ), Александр Свечников (пара-атлетика), Дониер Салиев (пара-атлетика) ва Севинч Салаева (пара – дзюдо) каби Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионати иштирокчилари ва совриндорлари бор.


Эътиборлиси, Ўзбекистон IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг асосий фаворитларидан бири саналади. Боиси ҳамюртларимиз Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида 4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза, умумий 13 та медаль билан мусулмон давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллашгани барчамизга яхши маълум. Шундай экан бизнинг спортчиларга қарши беллашувларга рақибларимиз алоҳида тайёргарлик билан чиқсалар ажаб эмас. 


Умид қиламизки юртдошларимиз Боку ареналарида ҳам зафарли юришларини давом эттириб барчамизни хушнуд этишади. Эслатиб ўтамиз, IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг тантанали очилиш маросими 12 май куни Бокудаги Олимпия стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика