RU

Последние новости

22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  3 21:56Ислом Исмоилов: "Провакацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  25 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  243 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  4 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  26 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2

Ўтиш ўйини: "Металлург" 2025 йил Суперлигада ўйнайди. Хайр, "Олимпик"! Новости

Ўтиш ўйини: "Металлург" 2025 йил Суперлигада ўйнайди. Хайр, "Олимпик"!

Бугун Суперлига ўтиш ўйини бўлиб ўтди.

Унда илк ўтиш ўйинида мағлуб бўлган жамоалар — «Металлург» ва «Олимпик» ўзаро баҳс олиб борди. 

"Олимпик" - "Металлург" 1:2
"Бунёдкор" стадиони, 15:00
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусниддин Шодмонов, Алишер Усмонов
Тўртинчи ҳакам: Сардор Миродилов
ВАР: Найим Қосимов
АВАР: Санжар Шоюсупов
Назоратчи: Марат Исмоилов

Гол: Забиҳилло Ўринбоев (Шаҳзод Неъматжонов) 11, 0:1, Шаҳзод Неъматжонов (Забиҳилло Ўринбоев) 31, 0:2, Риан Исламов (Мақсудхўжа Аълохўжаев) 60, 1:2

"Олимпик" — 1.Шукрон Йўлдошев, 2.Миркомил Абдураззоқов (70.Муҳаммадбобур Мўйдинов,46) (66.Бехрузбек Каримов, 85), 5.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 8.Нодирбек Абдихолиқов, 9.Акбар Ўктамов, 10.Фарруҳбек Мухторов, 15.Мухсин Бозаров (64.Самандар Қодиров,68), 16.Риан Исломов ( 81.Абдулазиз Абдусаломов 78) 18.Акбар Абдурасулов, 29.Улуғбек Шарипов (11.Анваржон Алижонов,46), 44.Шерзоджон Комилов


Захира: 99.Эдем Неманов,  17.Жалолиддин Содиқов, 27.Оғабек Эшмаматов, 30.Ойбек Ўрмонжонов,  

"Металлург" — 35.Раҳимжон Давронов, 2.Одилбек Абдумажидов, 4.Керим Палич, 5.Олександр Кучеренко, 8.Искандлар Шайқулов, 9.Забихилло Ўринбоев 11.Далер Шарипов (99.Аббос Эргашбоев, 90+6) 15.Азизбек Пирмуҳаммедов, 22.Шахзодбек Ғофурбеков, 25.Шахзоджон Неъматжонов ( 14.Аброрбек Тошқўзиев,84), 31.Марко Миличкович (88.Сирожиддин Қўзиев, 55)


Захира: 87.Акмал Ортиқов, 24.Давронбек Ҳошимов, 38.Ҳумоюнмирзо Зайлидинов, 66.Самиржон Раббимов, 77.Алишер Хайруллаев,  98.Балца Секулич, 

Огоҳлантириш: Одилбек Абдумажидов ("Металлург") 26, 90 Мақсудхўжа Аълохўжаев ("Олимпик") 38, Азизбек Пирмуҳаммадов ("Металлург") 90, 

Четлатиш: Одилбек Абдумажидов ("Металлург") 90+3

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди. 

90+5. "Олимпик" охирги сонияларда қулай имкониятни қўлдан бой берди. Ўктамовнинг акробатик тарзда берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

90+3. ИККИНЧИ САРИҚ ВА ҚИЗИЛ. "Металлург" ҳимоячиси Одилбек Абдумажидовга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди. Бу эса қизил карточка. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.  

85. ЗАРБАА. Керим Паличнинг зарбаси ноаниқ кетди.

84. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Шаҳзод Неъматжонов ўрнига Аброр Тошқўзиев тушди. 

78. ЎЗГАРИШ. "Олимпик", Риан Исламов ўрнига Абдулазиз Абдусаломов тушди.

72. "Металлург"нинг чап қанотдан ташкил қилган ҳужуми самарасиз тугади. 

68. ЎЗГАРИШ. "Олимпик", Муҳсин Базаров ўрнига Самандар Қодиров тушди. 

66. "Металлург" иккинчи бўлимда ўйин темпини тушириб юборди.

64. "Олимпик"нинг ҳужуми кескин чиқди. Лекин ўйиндан ташқари ҳолат бор экан.

63. "Металлург" дараҳол жавоб ҳужумини қилди. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди. 

62. Ҳаво совуқ, лекин ўйин қайноқ руҳда ўтмоқда. 

60. ГОЛ. "Олимпик" учрашувда ҳисобни қисқартирди. Риан Исламов "Металлург" ҳимоячиларининг эътиборсизлигидан фойдаланиб гол урди. Учрашувга интрига қайтди. 

57. "Металлург"нинг комбинацион ҳужумига якун ясалмади. 

55. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Марко Миличкович ўрнига Сирожиддин Қўзиев тушди.

53. "Олимпик" вазиятни ўзгартириш учун ҳаракат қилмоқда. Барчаси самарасиз.

46. ЎЗГАРИШ. "Олимпик", Улуғбек Шарипов ўрнига Анваржон Алижонов, Миркомил Абдураззоқов ўрнига Муҳаммадбобур Мўйдинов тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 



Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

38. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Олимпик" футболчиси Мақсудхўжа Аълохўжаев Одилбек Абдумажидовга сариқ карточка кўрсатди. 

37. "Олимпик"нинг ўйиндаги кам сонлик ҳужумларидан бири хавфли тус олди. Муҳсин Базаров Кучеренконинг хатосидан сўнг тўпни олиб қўйиб олдинга ўтди. Якуний зарба голга айланмади. 

35. "Металлург" футболчисига нисбатан "Олимпик" аъзолари жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатганди. Ҳакам ўйинни давом эттиришни буюрди. 

31. ГОЛ. "Металлург" ўйиндаги иккинчи голни урди. Барчаси осонгина кечди. Ўринбоевнинг оҳиста узатмасини Неъматжонов дарвозага буриб юборди. 

26. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Металлург" ҳимоячиси Одилбек Абдумажидов огоҳлантирилди. 

16. "Олимпик"нинг ҳужумлари кескин тус олмаяпти. "Металлург" ҳимояси ишончли ҳаракат қилмоқда. 

12. Устунлик тўлиқ Бекободликлар томонида. 

11. ГОЛ. "Металлург" учрашувда ҳисобни очди. Бекободликлар ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев Неъматжоновдан тўпни қабул қилиб олиб аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди. 

4. ЗАРБАА. "Металлург" ўйиндаги илк хавфли вазиятни яратди. Далер Шариповнинг жарима майдончаси ичига кириб берган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди 

3. Улуғбек Шариповнинг рақиб дарвозасига томон тепиб кўрган тўпи ноаниқ кўриниш олди.

1. Бу йилги мавсумда бу жамоалар 2 бор тўқнаш келишди. "Металлург" - "Олимпик" 1:4, "Олимпик" - "Металлург" 1:1

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда. 

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика