RU

Последние новости

14:02Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм", "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  7 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  2 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  11 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  32 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3

Ўтган йили Тошкентга келган Миср Олимпия термасининг неча нафар футболчиси Париждаги мусобақада иштирок этмоқда? Новости

Ўтган йили Тошкентга келган Миср Олимпия термасининг неча нафар футболчиси Париждаги мусобақада иштирок этмоқда?

Ўша учрашувда ўзбекистонлик ён ҳакамнинг хатоси сабабли африкаликлар ғалаба қозонган.

Бугун Париж шаҳрида ўтказилаётган Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичининг иккинчи тур учрашувларига старт берилади. "C" гуруҳида тур доирасида Ўзбекистон — Миср учрашуви ўтказилади. Нант шаҳридаги "Божуар" стадионида ўтказиладиган беллашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси дастлабки турда Испанияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бразилиялик мутахассис Рожерио Микале мураббийлигидаги Миср эса Доминикан Республикаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Миср Олимпия терма жамоаси ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкентда ўзбекистонлик тенгқурларини мағлуб этганди.

Мазкур учрашувда қайдномага киритилган футболчиларнинг 12 нафари Париж Олимпиадасида иштирок этмоқда. Шунингдек, "фиравнлар" икки нафар ёши катта ўйинчи хизматидан фойдаланмоқда. Улардан бири "Базель" ва "Арсенал"даги ўйинлари билан танилган, жорий мавсум сўнгида лондонликларни тарк этган Муҳаммад Эль Нени бўлса, иккинчиси мамлакатнинг етакчи клубларидан бири "Замалек"да тўп тепадиган Аҳмад Мустафо Саид Зизу ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтган ўртоқлик учрашувида мисрликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Мазкур беллашувнинг иккинчи бўлими бошларида Маҳмуд Маҳамаджонов майдондан четлатилганди. Шунингдек, Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси томонидан Ҳожимат Эркиновнинг ҳаққоний голи офсайд қайд этилган ҳолда инобатга олинмаган ва бошқа кўплаб хатоликлар кузатилган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика