RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

"Отам СССР миллий терма жамоаси сафида АҚШ сафаридан қайтганида, отамни оиламиз билан аэропортда кутиб олган эдик. Ўша воқеани яхши эслайман" – афсонавий Михаил Аннинг ўғли Дмитрий Ан билан интервью Новости

"Отам СССР миллий терма жамоаси сафида АҚШ сафаридан қайтганида, отамни оиламиз билан аэропортда кутиб олган эдик. Ўша воқеани яхши эслайман" – афсонавий Михаил Аннинг ўғли Дмитрий Ан билан интервью

1979 йил 11 август – ўзбек футболидаги энг катта йўқотишлардан бири рўй берган кун.

Ушбу санада "Пахтакор" жамоаси авиаҳалокат туфайли 17 ўғлонидан ажралиб қолган. Кеча "Пахтакор" клуби ва мухлислар эрта тонгдан "Пахтакор" стадиони ва "Боткина" қабристонидаги ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди ва ушбу фожиада ҳалок бўлганларни хотирлашди. Championat.asia сайти эса ўша таркибнинг энг ёрқин футболчиларидан бири Михаил Аннинг оиласи билан боғланди ва унинг ўғлидан Дмитрий Ан билан эксклюзив интервью уюштирди.


- 11 август кунини қандай ўтказасиз? Ушбу сана оилангиз учун қандай ўтади?

- Ҳар йили ушбу санада "Боткина" гул кўтариб бораман. Жамоани хотирлайман. Оиламиз билан отамни ёдга оламиз. "Пахтакор-79" жамоасини хотирлайдиган ҳар бир инсондан миннатдорман.

- Онангиз сизга отангиз ҳақида нималарни айтиб беради?

- Отамни ҳар доим яхши фазилатлар билан эслашади. Онамнинг айтишича, отам жуда меҳрибон, оилапарвар, масъулиятли ва меҳнаткаш инсон бўлган экан.

- Отангиз ҳақида нималарни эслайсиз? Болалик даврингизда отангиз билан рўй берган энг эсда қоларли воқеани айтиб берсангиз...

- Отамни икки воқеа орқали эслаб қолганман. Отам Европа чемпионатидан сўнг ўйга қайтаётган эди, биз эса уни аэропортда кутиб олишга чиққан эдик. Ўша турнирда отам чемпион бўлган эди (21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилган 1976 йилги Европа чемпионати, Михаил Ан ушбу мусобақада СССР ёшлар терма жамоаси сардори бўлган) ва ҳамма хурсанд эди. Аэропортдаги ўша воқеда ҳали ҳамон ёдимда. Иккинчиси воқеа ҳам аэропорт билан боғлиқ. Отам СССР миллий терма жамоаси(асосий) таркибида АҚШ сафаридан қайтганида рўй берганди. Ўша ҳодиса ҳам хотирамга яхши муҳрланган.

- Отангизнинг яъни "Пахтакор-79" жамоасининг бошқа футболчиларининг оилалари билан танишмисиз, улар билан алоқадамисиз?

- Ҳа. Собиров Олег(Владимир Собировнинг ўғли), Корченов Александр(Александр Корченовнинг ўғли), Аширов Олег(Олим Ашировнинг ўғли), Макарова Элиналар(Владимир Макаровнинг қизи) билан алоқадаман. Орада учрашиб ҳам турамиз.

- "Пахтакор-79" сиз учун нима? Ушбу сўзни эшитганингизда биринчи навбатда хаёлингизга келадиган фикр?

- Ўзбек футболининг тарихи.

- "Пахтакор-79" мавзусидан бироз четлашсак. "Пахтакор"да узоқ йиллар давомида ёшлар билан ишладингиз. Ҳозирги кунда шогирдларингиз миллий терма жамоа сафида ҳам тўп тепишмоқда. Мавсум аввалида эса, "Навбаҳор" жамоасига ўтдингиз. "Навбаҳор"да нималар билан бандсиз? Адашмасам, сиз "лочинлар"нинг ўринбосарлар жамоасида фаолият юритаяпсиз. Асосий жамоа бош мураббийи Сергей Лушчан штабида ҳам кўриниш бердингиз. Асосий жамоа билан ҳам ишламоқдасизми?

- Мавсум стартида ўринбосарлар жамоасида бош мураббий эдим, ҳозир эса асосий жамоанинг мураббийлар штабидаман.

- "Навбаҳор" жамоасининг академияси ва ёшлар билан ишлаш ҳолати қандай экан? "Навбаҳор"нинг ўринбосарлар жамоаси ўтган мавсум U21 чемпионатида аустайдерлар қаторида эди. Сергей Лушчан ҳам матбуот анжуманларининг бирида наманганлик ёш футболчиларга кўпроқ эътибор бериш кераклиги ҳақида таъкидлаб ўтганди. Ёшлар билан ишлашда муаммолар бор эканлигини тан олган эди.

- Наманган вилояти иқтидорли футболчиларга тўла. Наманганлик футболчилар ватанимиз байроғини йиллар давомида баланд кўтариб келишган. Ушбу анъанани давом эттириш бизнинг вазифамиз. Барча камчилик ва муаммолар устида ишлашимиз ва уларни бартараф этишимиз керак.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика