RU

Последние новости

23:10"Челси" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  119 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16

Отабек Зокиров: "Ўйинимга ҳозирча 4 баҳо қўяман" Новости

Отабек Зокиров: "Ўйинимга ҳозирча 4 баҳо қўяман"

14-турнинг қизиқарли ўйинларидан бирида «Динамо» ўз майдонида «Андижон» жамоасини қабул қилиб муҳим ғалабага эришди.
«Динамо»нинг мавсумдаги кашфиёт футболчиларидан бирига айланган Отабек Зокиров ғалаба тўпини киритиб, тур қаҳрамонларидан бирига айланди. Муваффақиятли ўйиндан сўнг футболчидан интервью олдик.

«ОЛИЙ ЛИГАДАГИ ДЕБЮТИМ ҲАМ САМАРҚАНДДА БЎЛГАН»

- Отабек, даставвал, футболга кириб келишингиз ҳақида гапириб берсангиз?

- Болалагимдан футболга жуда қизиққаним боис, акаларим ортидан қолмай куни билан тўп тепардик. Футболга бўлган меҳрим мени Марғилон футбол мактабига етаклаган. Ушбу масканда биринчи мураббийим Муроджон Абдурозиқов қўл остида футболнинг дастлабки сир-асрорларини ўргандим.

2011 йилда эса мураббийларимиз бизни вилоятимиз бош жамоаси «Нефтчи»да кўрикдан ўтказиш учун олиб боришганди. Ўйинларимизни кўрган «Нефтчи» бош мураббийи Юрий Вазгенович Саркисян жамоага таклиф этиб, уч йиллик шартнома имзолагандик.

- Олий Лигада дастлабки ўйинингизни ҳам эслай оласизми?
- Албатта. Дастлаб «Нефтчи» сафида ўринбосарлар сафида ўзимизни кўрсатишга эришганимиздан кейин, Юрий Саркисян асосий таркибга жалб этганди. Қизиғи, Олий Лигадаги биринчи ўйинимни 2012 йилда Самарқандда ўтказганман. «Динамо»га 2:0 ҳисобида ютқазаган ўйинимизда «Нефтчи» сафида Олий Лигада илк марта майдонга тушгандим.

- «Нефтчи» сафини тарк этишингизга нима сабаб бўлди?
- Жамоани Юрий Саркисян тарк этгач, кўп ўзгаришлар бўлиб кетди. Дастлаб Амет Мамет, кейин Мурод Исмоилов қўл остида ҳаракат қилдим. 2014 йилги мавсумдан сўнг эса жамоани тарк этишга қарор қилдим. Ўсишим учун кўпроқ ўйин амалиёти керак эди.



«ЯНАДА ЎСИШ УЧУН «БУНЁДКОР»НИ ЭМАС, «ДИНАМО»НИ ТАНЛАДИМ»

- «Динамо» жамоасига келишингиз қандай рўй берди?

- Фарғонани тарк этгач, «Бунёдкор»да маслаҳатчи мураббий бўлиб ишлаётган собиқ мураббийим Юрий Саркисян «Бунёдкор»га таклиф этди. Кўрик ўйинидан сўнг Сергей Лушан жамоаси билан икки йиллик шартнома имзоладим. Жамоа таркиби анча кучли эди. Йиғинлар давомида ўйинимни «Динамо» бош мураббийи Тачмурод Агамуродов кузатиб борган экан, «Динамо»га таклиф қилди. Шамакович ўйин амалиётига эга бўлишимга ваъда берганди. Шунда «Бунёдкор»да захирада ўтиришдан кўра, янада ўсиш учун «Динамо»ни танладим. «Бунёдкор»дагилар ҳам менга ўйин амалиёти кераклигини тушунишгач, шартномани бекор қилиб, «Динамо»га қўйиб юборишди. Жамоада «Нефтчи»даги дўстим Павел Смоляченко ҳам борлиги учун таркибга тезда киришиб кетдим.

- «Динамо»га ўтишингиздан олдин Юрий Саркисян билан маслаҳатлашдингизми?

- Албатта. Юрий Вазгеновичнинг ўзи ҳам «ёшсан, ҳозирги ҳолатда ўйин амалиётига эга бўлиб, кўпроқ ишлашинг ва ўсишинг керак», деб «Динамо»га боришимни маслаҳат берганди.

«ЎЙИНИМГА ҲОЗИРЧА «4» БАҲО ҚЎЯМАН»

- Жорий мавсумдаги Самарқанддаги фаолиятингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Жамоа таркиби янгилиги учун футболчилар бир-бирини тушуниб кетиши учун вақт керак бўлди. Аксарият ўйинларда ғалабага эришган бўлсак, айрим баҳсларда омад биздан юз ўгирди. Биз ҳар ўйинда стадионимизга йиғилаётган минглаб мухлисларимизни қувонтириш учун бор куч ва имкониятларимизни ишга солаяпмиз. Ҳар қандай ҳолатда «Динамо»ни қўллаб-қувватлаётган самарқандлик мухлислардан миннатдормиз.

- «Андижон» дарвозасига киритган ғалаба голингиз мавсумдаги учинчиси бўлди. Биринчи даврадаги ўйинингизни неча баҳога баҳолардингиз?

- Биринчи даврада кўрсатган ўйинимдан тўла қониқдим дея олмайман. Ўйинимни янада яхшилаб, яна кўп голлар билан жамоамга фойда келтира олишимга ишонаман. Аслида ўйинимга мухлис ва мутахассислар баҳо бергани маъқул. Шахсан ўзим ҳаракатларимни 5 баллик тизимда 4 баҳога лойиқ деб биламан.

- Сизни ҳужумкор қанот яримҳимоячиси сифатида билардик. Сўнгги ўйинларда эса асосан ҳужумда кўраяпмиз. Бу ноқулайлик туғдирмаяптими?

- Йўқ, бош мураббийимиз қайси чизиқда қўйса ўша ерда ўйнашга тайёрман. Энг асосийси жамоамга фойдам кўпроқ тегса бўлди. Шу билан бирга Тачмурод Агамуродовдек мураббий қўл остида янада кўпроқ нарсани ўрганишим керак.



«АНВАР БЕРДИЕВ ВА АКМАЛ ХОЛМАТОВГА ҲАВАС ҚИЛАМАН»


- Биринчи даврадаги энг эсда қоларли ўйин қайси бўлди?
- 13-турда Қаршида «Насаф»га қарши тўп сурган ўйинимиз жуда оғири бўлди. Иссиқда майдонда тўп суриш машаққат эди. Гарча кичик ҳисобда мағлуб бўлган бўлсакда, энг яхши ўйинларимизни «Локомотив», «Бунёдкор», «Пахтакор»га қарши ўтказдик. Энг аламлиси эса «Қизилқум» билан ўйин бўлди. Бир киши кам бўлиб 2:0 ҳисобида ютаётиб, сўнгги сонияларда иккита тўп ўтказиб юбордик.

- Биринчи даврада қайси жамоадошингизни эътироф этган бўлардингиз?

- Тажрибали футболчилар – Азиз Ибрагимов, Николай Чипев, Аваз Агалиевлар яхши ўйин кўрсатишди. Керак пайтда маслаҳат ҳам бериб туришади.

- Олий Лигада-чи?
- Фикримча, «Қизилқум» ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов энг яхши футболчи бўлди. Ураётган голлари бунга мисол.

- Шахсан сиз чемпионатимиздаги сиз қайси футболчиларга ҳавас қиласиз?
- «Нефтчи»да бирга тўп сурган собиқ жамоадошларим Анвар Бердиев, Акмал Холматовларга жуда ҳавас қиламан. Гол уриш, ўйин борасида улар ўз ишининг устаси. Улардан жуда кўп нарса ўрганганман, маслаҳатлар беришган. Вақти келиб ушбу футболчиларга ўхшашни истардим.

- Собиқ жамоангиз «Нефтчи»нинг натижалари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Собиқ жамоам барчани хурсанд қилаётгани қувонарли. Фарғонада яхши шаклланган жамоа ташкил қилинган. Янги стадионда «Нефтчи» кўтаринки кайфиятда тўп суриб, пешқадамлар қаторида бормоқда. «Нефтчи» жамоасининг мухлиси сифатида натижалардан хурсанд бўлаяпман.

- Вақти келиб «Нефтчи»га қайтишни истасангиз керак?
- Яширмайман, шундай ниятим бор, албатта. Фарғоналикман, «Нефтчи»нинг мухлиси эдим, ушбу клубда ўсиб-улғайдим. Насиб қилган вақтда «Нефтчи»га қайтиб, жамоа шарафини яна ҳимоя қиламан.

- Режа ва орзуларингиз?
- Энг катта орзуим Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп суриб, мамлакатимиз шаънини жаҳон майдонларида муносиб ҳимоя қилиш. Бунинг учун тинмай меҳнат қилиб, яхши ўйинлар кўрсатиб, ўсишда давом этишим шарт.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.


Маълумотнома:

Отабек ЗОКИРОВ
1992 йил 11 октябрь куни Фарғонада туғилган.
Амплуаси
: ярим ҳимоячи
Фаолияти: «Нефтчи» (2011-2014)
«Динамо» (2015 йилдан…)
Хоббиси: сузиш ва стол тенниси.
Севимли клуби: «Реал» Мадрид
Кумири: Роналду.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика