RU

Последние новости

15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларда ҳаммаси ўз ўрнида  0 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  5 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   13 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16

Отабек Шукуров: "Худо хоҳласа жаҳон чемпионатига чиқамиз" Новости

Отабек Шукуров: "Худо хоҳласа жаҳон чемпионатига чиқамиз"

Ўзбекистон ҳамда Яман ўртасидаги ЖЧ-2022 саралаш баҳсидан сўнг (5:0) терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ўйин ҳақида қисача фикр билдирди.

"Янги мураббий қўл остидаги илк учрашувда ғалабага эришдик. Камчиликлар ҳам бўлди. Аввалги бош мураббийнинг услуби бошқача эди, бундан ташқари клубда ҳам ўзгача тактикада ўйнаймиз. Ўйиндан-ўйинга тактика ва бир-биримизга кўникиб борамиз деб ўйлайман.

Мухлисларга алоҳида рахмат айтмоқчиман. Бугун бизни жуда яхши қўллаб туришди.

Ўзимизга бўлган ишончни орттириш учун бундай йирик ғалаба бизга керак эди. Кейинги ўйинларга бунданда яхшироқ тайёргарлик кўриб, худо хоҳласа жаҳон чемпионатига чиқамиз.

Жароҳат? Яқиндагина жароҳатдан қутилиб, майдонга қайтдим. Бироз оғриқ борлигига оқсоқландим.

Таркиб? Тўғрисини айтаман. Бундай таркиб мен учун янгилик бўлди, лекин терма жамоага чақирилган барча футболчилар шунга муносиб. Майдонга ким тушишидан қатъий назар, у ғалаба ва мамлакатимиз шарафи учун ўйнайди" - дейди Отабек Шукуров.

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика