Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди
12 мая 2024 15:37
Новости
Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди
Бортида Туркиянинг "Кайсериспор" клуби футболчилари бўлган самолётга чақмоқ тушди.
Жамоа Туркия Суперлигаси 36-тур доирасидаги "Фенербахче"га қарши ўйин учун Истанбулга учаётганди.
Шундан сўнг рейс бекор қилинди. Пилотлар ортга қайтган ҳолда аэропортга фавқулодда қўнишни амалга оширишди.
Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ. Жамоа Истанбулга бошқа рейс билан учиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, "Фенербахче" — "Кайсериспор" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров тўп тепади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии