Отабек Шукуров: "Бундай майдонда жароҳат олиш имкони юқори эди"
16 окт 2023 18:55
Новости
Отабек Шукуров: "Бундай майдонда жароҳат олиш имкони юқори эди"
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Хитой билан кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жаҳон чемпионати саралаши олдидан сўнгги ўртоқлик учрашуви эди. Расмий ўйинларга ғалаба шукуҳи билан етиб боришни истагандик. Ишончли ғалабага эришдик. Биринчи бўлимда бироз бўшашдик. Албатта майдондда ҳам катта муаммо бор. Бу ерда жароҳат олиш эҳтимоли юқори.
Хитой терма жамоаси Осиёда ўз ўрнига эга. Охирги йилларда футболни ривожлантиришга эътибор қаратмоқда. Бизни ҳам илиқ кутиб олишди. Кўчада ҳам, меҳмонхонада ҳам мухлислар яхши муносабатда бўлди. Хитой футболи асло кучсизланмаган. Жаҳон чемпионати саралашида Хитойга омад тилайман. Осиё кубогида ҳам ўз мухлислари олдида юзи ёруғ бўлади, деб ўйлайман", - дейди Отабек Шукуров.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии