RU

Последние новости

14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  40 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11

Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди" Новости

Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"

Кеча Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Машъал" (0:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан сўнг муборакликлар устози Отабек Нарзуллаев фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ўйин қийин бўлишини билар эдик, чунки "Сурхон" яхши шаклланган жамоа. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Бир очко ҳам очко ҳисобланади. Ўйин шундай ўтдики, ким гол урса ғалаба қозонарди. Умуман олганда жанговар ўйин кўрдик. Йигитларга хоҳиш, иштиёқ ва охиригача ҳаракат қилгани учун раҳмат айтаман. Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Дуранг адолатли натижа бўлди дея оламан. 

"Сурхон" ёш жамоа эканлигини билар эдик. Футболчиларга яқинроқ ўйнашни айтгандик. Уларга масофа берсак тезлиги эвазига ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Шогирдларим кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Меҳмондаги дуранг биз учун яхши натижа",- деди Отабек Нарзуллаев. 

- Таркибдаги йўқотишлар ҳақида...

- Йўқотишларимиз бор. Муҳаммадали Алиқулов, Нуржаҳон Музаффаров, Жавоҳир Абдуалимовларнинг йўқлиги билинди. Захирага U-21 жамоамиздан футболчилар олдик. Улар ҳам асосий таркибга кўникиб боришяпти. 

- Танаффусдан кейинги ўзгаришлардан асосий мақсад нима эди?

- Таҳлил қилдик ва қанотимизни мустаҳкамлашга эътибор бердик. "Сурхон" чап қанотдан кўпроқ ҳужумлар ташкил қилди. Шу боис Исломбек Баратов ва Шаҳбоз Жўраевни туширдик. Улар бизга ёрдам беришди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика