RU

Последние новости

09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  0 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  0 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  1 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  1 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  5 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  23 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  21 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9

Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди Новости

Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди

Суперлиганинг 20-тури доирасида "Нефтчи" - "Машъал" баҳси якунланганидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйинни яхши бошладик. Хатоларимиз қимматга тушди. Бу баҳона бўлмайди. Ўтган ўйиндан кейин йўл азоби бўлди ва футболчиларни тиклашга улгурмадик. Шу сабабли ўйин қийин бўлди. 

- Жамоа ўтган турда "Андижон"ни мағлуб қилди. Бугун жамоага нима етишмади.

- Бугун чарчоқ эвазига мағлуб бўлдик деб ўйлайман. Чунки биз "Андижон"га қарши ўйинда катта куч йўқотдик. Кейин яна йўл, Тошкентгача, кейин Фарғонагача. Хоҳлаймизми йўқми, футболчиларда чарчоқ бор эди. Ўйинни яхши бошлагандик, 15-20-дақиқалардан кейин хатолар қилишни бошладик ва голлар қўйиб юбордик. Чарчоқ эвазига концентрацияни йўқотдик ва хатолар эвазига голлар қўйиб юбордик.

- Бугунги мағлубиятда дарвозабоннинг қанчалик айби бор?

- Энди бу футбол. Дарвозабонимиз балки хато қилгандир, балки хато қилмагандир. Ўйинни кўриб тахлил қилиб, кейин айтишим мумкин. Хато ҳаммамизники. Мураббийлар, футболчилар, шу клубда ишлаётган барчанинг хатоси бу. Биз хато қилаётгандирмизки, ишлашда давом этамиз. Кейинги ўйинларда бу хатоларни қилмасликка ҳаракат қиламиз.

- "Машъал" ёшлар билан яхши ишлайди. Клубнинг ўз академияси бор. Сиз ўринбосарлар жамоаси ўйинларини кузатиб борасизми?

- Ёшларимизнинг ҳар бир ўйинига борамиз. Ўйинларимиз яқин бўлмаса бориб кўрамиз. Чунки биз ёшларни кўпроқ ўйнатишни хоҳлаймиз. "Пахтакор"га қарши кубок ўйини бор, ўша баҳсда бир қанча ёшларни синаб кўрмоқчимиз. Бугун ёш футболчимиз Фарруҳ Тошпўлатовни 10 дақиқага майдонга туширдик, бу у учун дебют ўйин. "Нефтчи"дек жамоага қарши ўйинда ёмон таассурот қолдирмади. Бундай ёш футболчилар бизнинг U21, U19 жамоаларимизда жуда кўп. Уларга секин-секин имконият беришимиз керак. Бизда ҳам асосий таркибда футболчиларимиз кўп. Шуни инобатга олиб, ёшларга доим ҳам имконият бера олмаяпмиз. Насиб бўлса ўз очколаримизни йиғиб олсак, асосий таркибдаги бир қанча футболчиларнинг ўрнини ёшлар билан тўлдирмоқчимиз. Бу борада клубдагилар, жамоадагилар ҳам ишламоқда. Бундан кейин ҳам ёшларга имконият қаратишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика