RU

Последние новости

20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  50 20:45Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:0 (матнли транлсяция)  11 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  5 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 2:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  5 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  16 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3

Отабек Нарзуллаев: “Динамо”нинг таклифи мен учун қизиқарли туюлди” Новости

Отабек Нарзуллаев: “Динамо”нинг таклифи мен учун қизиқарли туюлди”

Сўнгги йилларни “Шўртан” жамоасида ўтказиб келаётган Отабек Нарзуллаев куни-кеча ғузорликлар билан хайрлашди.

Тажрибали футболчи кейинги фаолиятини “Динамо”да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Нарзуллаевнинг ўзи билан суҳбатлашганимизда, қуйидагиларни таъкидлади.

- “Шўртан” билан хайрлашганим рост. Жамоани ўз ихтиёрим билан тарк этдим. Чунки “Динамо”дан чорлов бўлди ва бу мен учун қизиқарли туюлди. Самарқандликлар устози Даврон ака Файзиев билан муносабатларимиз яхши. У киши менга ишонч билдириб, жамоасида кўришни истаётганини билдирди. Қолаваерса “Динамо”даги шароитлар ижобий томонга ўзгарган. Жамоанинг олдига аниқ вазифа қўйилган. Яъни мавсумнинг қолган қисмида Суперлига йўлланмаси учун курашамиз. Тўғри, бу борада имкониятларимиз у қадар зўр эмас. Лекин ҳар бир учрашувда ғалаба учун чиқамиз.

- “Шўртан”ни олдига йил бошида кучлилар сафига чиқиш вазифаси қўйилганди. Аммо шунга монанд шароит яратиб берилмагач, натижалар ҳам ўхшамади. Яширишни кераги йўқ, маълум муддат ойлик маошларни олмасдан юрдик. Яқинда молиявий масалалар ижобий томонга ҳал бўла бошлади. Раҳбарият яқин орада мен билан ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб қилишларини билдирди. Ғузор жамоасидаги фаолиятимдан нолимайман. У ерда ўзимни ҳар доим эркин ҳис қилганман. Ҳеч қандай муаммога дуч келмадим. Шунинг учун улар билан дўстона равишда хайрлашиб, насиб қилса кейинчалик ҳам бирга ҳамкорлик қилишимиз мумкинлигини билдирдим.

- Имиджимни ўзгартирганимнинг боиси – яқинда ўз майдонимизда қайсидир ўйиндан олдин йигитлар билан ўзаро баҳслашдик. Яъни ўша ўйинда гол ураман ва “Шўртан” ғалаба қозонади деб вада бергандим. Акс холда сочимни бутунлай олдириб юборишга рози эканлигимни билдирдим. Воқеалар ривожи мен учун салбий кўриниш олди. Шу боис сочимни бутунлай олдириб юборишга мажбур бўлдим (кулади) – дейди Отабек Нарзуллаев.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика