RU

Последние новости

16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  2 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  11 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  9 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  22 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  1 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9

Отабек Жўрақўзиев: "Олимпик"ни энди ҳеч ким ёш жамоа демайди. Чунки..." Новости

Отабек Жўрақўзиев: "Олимпик"ни энди ҳеч ким ёш жамоа демайди. Чунки..."

Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" жамоаси ўтиш ўйинида Суперлига вакили "Машъал"ни мағлуб этиб, элитага йўлланма олди (3:1).

Учрашувда  "Олимпик"нинг голларидан бирига Отабек Жўрақўзиев муаллифлик қилди. Мазкур баҳсдан сўнг футболчи фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамоамиз ҳали кўп бор тарихни ўзгартиради.  Шу кунгача Про лиганинг ҳеч бир жамоаси Суперлига клубини мағлуб этиб, элитага чиқмаганди. Биз бу ишнинг уддасидан чиқа олдик. 

Ҳозир футболда ёш жамоа, деган гап йўқ. Чунки 17-18 ёшли футболчилар Англия, Германия, Испания чемпионатларида ўйнамоқда. Бизда ҳам бунинг вақти келди. Энди бизни ҳеч ким кичкина ҳисобламайди. Боиси Про лигада буни исботлаб қўйдик. 

Про лигадаги мавсум қийин ўтди. Биласиз кўп футболчилар ўринбосарлар жамоасида тўп тепарди. Катта футболга ҳали тайёр эмасдик. Тимур Кападзега ҳар бир ўйинга муносиб тайёрлагани учун раҳмат. Берилган имкониятни оқладик, деб ўйлайман", – дейди Жўрақўзиев.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика