RU

Последние новости

13:55ҚПЛ. Яхшибоев киритган тўп йилнинг энг чиройли голи деб топилди  5 13:31МЛСнинг икки клуби Де Брюйне учун курашмоқда  0 12:51"Манчестер Юнайтед" Беллингем билан шартнома имзоламоқчи  0 12:20"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи  0 11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  4 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  2 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  3 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  1 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  4 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  8 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  5

Отабек Ғуломхўжаев: "Жамоани қийин вазиятда қабул қилдим ва қийин ҳолатда ташлаб кетмайман" Новости

Отабек Ғуломхўжаев: "Жамоани қийин вазиятда қабул қилдим ва қийин ҳолатда ташлаб кетмайман"

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрларини билдирди.

"Мағлубиятдан кейин ўйин ҳақида нима дейишим ҳам мумкин. Жамоа ёш болаларча хатоларга йўл қўйди. Билган эдик, ҳимоя чизиғи вакилларига тушунтиргандик. Орқа чизиқда хушёрроқ бўлишни, рақиб тезкор қарши ҳужумга ўтишини ва пенальти ишлаш ҳавфи борлигини айтгандик. Ушбу учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Лекин тайёргарликнинг 10 фоизини ҳам бажара олишмади. Ютқазса мураббий ютқазади. Айбни ўз бўйнимга оламан.

- Ўйин давомида "Бухоро"нинг натижасини билиб турдингизми?
- Стадион сухандони айтаётганда эшитдим. Лекин бу ўйинга эътибор бермадим. Ўз ўйинимизни ўйладим. Тўғриси бошқа жамоаларнинг ўйинига қараш керак эмас. Худонинг ўзи имконият берди. Майдонга чиқ ўзингни ўйинингни ўйна ва ғалаба қозон бўлди. Уларда ҳам иккита оёқ ва қўл бор. Айрим вазиятларда ҳайрон қоламан, ҳужумчиларимизга кескинлик ва тўп учун курашда фаоллик етишмайди. Бунда кимнидир айбламоқчи эмасман. Ўша вақтда ишланмагандир. Қаердадир айёрлик ҳам керак. Жамоани 15 кун ичида ўзгартириб юборадиган сехргар эмасмиз. Лекин бу нарсаларни футболчи билиши керак. Машғулотларда уларнинг ҳаракати ёмон эмас. Аммо ўйинда жамоанинг яримини таниб бўлмайди. Биз ўз ўйинимизни ютишимиз керак эди. "Бухоро"нинг натижаси фақат қулоғимга чалинди. Қолган нарсаларига эътибор қаратмадим. Чиройли интрига сақланиб қолинди, кейинги тур чемпион билан ўйнаймиз. Охиригача курашамиз. Бошқа иложимиз ҳам йўқ.

- "Андижон" катта эҳтимол билан Про лигада иккинчи ўринни олган жамоа билан ўйнаши мумкин. Бош мураббий сифатида қандай қарайсиз? Чунки воқеалар ривожи шунга қараб кетаётгандек таассурот қолдирмоқда...
- Ўйиндан олдин бирор нарса деб бўлмайди. Ҳар бир мураббий жамоасини ғалаба учун майдонга олиб тушади ва шунга тайёрлайди. Тўғри "Пахтакор" чемпион, кучли жамоа. Максимал даражада тайёргарлик кўрамиз. Кейинги турда биз ғалаба қозониб "Сурхон" мағлуб бўладиган бўлса плей оффни ўйлашимизга ҳожат қолмайди. Клуб мухлислари олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун жамоани Суперлигада олиб қолишимиз керак. Майдонда ўлсак ҳам "Андижон" учун ўйнашимиз лозим.

- Жамоани Суперлигада олиб қолишга ўзингизда ишонч қай даражада?
- Агар ишонч бўлмаганда жамоани қабул қилиб олмасдим. Айрим жамоалардан таклифлар бўлса кимдир бир кун, икки кун ўйлаши мумкин. Лекин мен тўрт кун ўйлаб чиқдим. Жамоанинг тўққизта ўйинини уҳламасдан кўриб чиқдим. Ички муҳитда муаммолар борлигини билдим. Йигитлар билан гаплашиб олдим. Жамоада ёш футболчилар бор. Лекин улар тўртта турдаги босимга тайёр эмас. Мендан олдинги мураббийлар буни тайёрлаб борганида бироз енгилроқ бўларди. Уларнинг камчиликларини тўғирлаш учун эса вақт кам. Ички ишонч муҳим. Клубни футболчилар олдида қарзи йўқ. Бир кам дунё дейишадику. Қайсидир клубларда пул йўқ лекин майдонга чиқиб керак бўлса ўтни ҳам емоқда. Лекин бизникиларга нима етмаяпти? Машғулотлар жараёни яхши кетмоқда. Омад етишмаяпти десангиз омад ҳам ҳаракат қилганга келади. Бу ерга келаётганимда қандай юрак билан кетяпсан деганлар ҳам бўлди. Одам қилган ишни одам қилади. Кимдир буларни чуқурликдан олиб чиқиб кетиши керак-ку. Ҳали умид сўнггани йўқ.

Фарҳод Соҳибжонов машғулотларда ўзини жуда яхши кўрсатмоқда. Мен уни бир ёки икки йилдан бери эмас анча вақтдан бери биламан. Терма жамоада ҳам ўйнаган. Унга биринчи айтилган нарса босимни енгиб ўтиш. Уни позициясида Муҳаммадали Йўлдошев бор эди. Аммо у асосан укол билан ўйнаб келаётганди. Мен ҳам уни укол билан туширсам бўларди. Лекин 22 ёшда майиб бўлиб қолишини истамайман. Унга дам беришни маъқул кўрдик. Фарҳод бошида ҳаяжонланди, кейин ўйинга киришиб кетди. Унинг келажаги порлоқ. Келаси йилдан ўринбосарлар таркибини ёшартирамиз.

- Жамоа Про лигага тушиб кетса, яна ишлашга тайёрмисиз?
- Қийин вазиятда қабул қилдим ва қийин ҳолатда ташлаб кетмайман, бу ҳақида ўйламаяпман ҳам. Тўғри, айбдорлик ҳисси бўлади. Аммо келаси йилга режаларни гапиришга эрта.
"Пахтакор" билан учрашувда яхши натижа кўрсатамиз, клубни тушиб кетишига йўл қўймаймиз.



Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика