RU

Последние новости

14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  0 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  0 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  3 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  17 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  15 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  40 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1

Отабек Ғуломхўжаев: "Ҳожимат Эркинов легионер бўлишга тайёр эди" Новости

Отабек Ғуломхўжаев: "Ҳожимат Эркинов легионер бўлишга тайёр эди"

Яқинда юртимиз яшил майдонлари мезбонлик қилган U-23 Осиё Кубогида ажойиб ўйинлар кўрсатган Ҳожимат Эркинов легионерга айланмоқда.

21 ёшли вингер фаолиятини Москванинг "Торпедо" жамоасида давом эттиради. Бу борада эксперт сифатида ёшлар мураббийи Отабек Ғуломхўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Йигитларни ўзига ҳам айтдим. Осиё Кубогида муваффақиятли иштирок этишди. Париж Олимпиадасига тайёрланаётган жамоа Осиё Кубоги орқали катта тажриба орттирди. Ҳожимат Эркинов, Ҳусайн Норчаев, Жасур Жалолиддиновга президентимизнинг берган эътибори яхши бўлди. Қолган футболчилар ҳам шунга қараб интилишади. Ҳожиматни кетишига келсак, кўриниб турибдики, даражаси Ўзбекистон чемпионати даражасидан ўсган. У билан кўп мулоқот қиламан. Пул ишлаш бўйича унда зўр таклифлар бор эди. Устозлари билан маслаҳатлашиб, пулни эмас, трамполинни, футболчи сифатида ўсадиган клубни танлади. Муҳими, у ерда ўйинини топиб олиб, 1-2 йилда кўзга кўринадиган ҳолатга келиши керак. Россия чемпионати ажойиб танлов.

Ўйлайманки, менталитетга кўникиб кетади. Табиатан оғир-босиқдек кўринади. Биринчи мураббийи Станислав Кудряшов бўлган. Мослашишда, тилда муаммо бўлмайди. Жуда киришимли бола. Кетишидан олдин президент қўлидан медаль олиш катта мотивация беради. Масъулиятни ҳис қилади. 

Хожимат индивидуал кучли футболчи. Йўқ жойдан ўйинни кучайтиради. Жамоавий ўйин чиқмаган паллада индивидуал ҳаракатлари билан натижа келтира олади. Унинг учун хурсандман. Қайсидир маънода Ҳожимат легионер бўлишга тайёр эди", – деди мутахассис.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика