RU

Последние новости

09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  0 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  8 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0 06:15Бундеслига. "Бавария" - "Айнтрахт" 2:1   0

Отабек Ғуломхўжаев: "Барча режаларимизни АГМКнинг стандарт вазиятлари ўзгартириб юборди" Новости

Отабек Ғуломхўжаев: "Барча режаларимизни АГМКнинг стандарт вазиятлари ўзгартириб юборди"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган АГМК - "Андижон" (4:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрларини билдирди.

Ҳар бир жамоа ғалаба учун майдонга тушади. Барча режаларимизни АГМКнинг стандарт вазиятлари ўзгартириб юборди. Деярли 10 дақиқа ичида учта гол ўтказиб юбордик, шундан сўнг футболчиларимизда иштиёқ сезилмай қолди. Иккинчи бўлимда майдонга ҳисобни тенглаштириш учун майдонга тушган эдик, аммо ўхшамади. Захирамиз узун эмаслиги туфайли ва майдонга тушиб ўйинимизни кучайтира оладиган футболчининг йўқлиги ҳам бугун таъсир қилди.

- "Андижон" сўнги турларда "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" билан ўйнайди. "Андижон"нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бизнинг вазифамиз жамоани максимал даражада Суперлигада олиб қолиш. Ўтган сафар ҳам айтиб ўтдим, жамоани олиб қолишга максимал даражада ҳаракат қиламиз. Йигитларни нималарга қодир эканлигини яхши биламан. "Қўқон-1912" ҳам кучли учликка ҳаракат қилмоқда. Сўнгги ўйинлардаги рақибларимиз ҳақиқатдан ҳам анча кучли. Жамоани олиб қолиш учун мураббийлар штаби ва футболчилар боримизни бериб ҳаракат қиламиз. Мағлубиятда доим мураббий айбдор бўлади. Ҳа, жамоани максимал тайёрладик, аммо стандарт вазиятларда йигитлар эътиборни йўқотишди. Имконият охиригача бўлади. "Бухоро" ва "Сурхон" натижаларидан қатъий назар биз ўзимизнинг ўйинларимизда ютишга ҳаракат қиламиз. Ҳаёт тўхтамайди, ҳаёт давом этади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика