RU

Последние новости

Остон Ўрунов "Уфа"нинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтди Новости

Остон Ўрунов "Уфа"нинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтди

Аввалроқ ўзбекистонлик футболчининг жароҳат олгани айтилганди.

"Уфа" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов жароҳатидан тузалиб, умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Бу ҳақда "Уфа" бош директори Шамил Газизов маълум қилди.

Ўрунов бугун умумий гуруҳ сафига қўшилган ҳамда "Урал"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин. Бироқ футболчи жароҳат билан кўп вақтни ўтказиб юборган ва формага кириши талаб этилади. Якуний қарорни мураббийлар штаби эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўрунов ўнг оёғининг бош бармоғи синиши туфайли бир ойга яқин вақтни ўтказиб юборди. Жорий мавсумда у РПЛнинг иккита ўйинида майдонга тушди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика