RU

Последние новости

Остон Ўрунов "Уфа"га ўтадими? Клуб бош директори бунга жавоб берди Новости

Остон Ўрунов "Уфа"га ўтадими? Клуб бош директори бунга жавоб берди

"Навбаҳор" ва "Локомотив" жамоалари собиқ ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов тез орада легионерга айланиши мумкин.

"Уфа" бош директори Шамиль Газизов Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси собиқ футболчиси Остон Ўрунов билан шартнома имзоланиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

"Остон Ўрунов биз билан бирга йиғинда қатнашмоқда. Ўйинчи билан шартнома имзолашимиз мумкин. Бизда яна бир легионер билан шартнома имзолаш учун жой бор.

Остон ўзининг даражасини кўрсатиши керак бўлган ёш ўйинчи. У нафақат рус клубларининг, балки бошқа кўплаб жамоаларнинг ҳам эътиборини тортмоқда.

У бизнинг таклифимизга розилик билдирган ҳолда синовга келди. У ўзининг даражасини исботлашга уринмоқда", - дейди Газизов "Чемпионат" мухбири Андрей Панков билан бўлган суҳбатда.

Рейтинг: +60   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика