RU

Последние новости

18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  0 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  0 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   0 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  1 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  0 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  3 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  0 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  1 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  3 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  3 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  7

Ўсмирларимизнинг ЖЧдаги рақибларидан дараклар Новости

Ўсмирларимизнинг ЖЧдаги рақибларидан дараклар

Дилшод Нуралиев ўтган йили шогирдлари билан Эронда ўтган Осиё чемпионатида зафар қучганди.
Бу йил улар қитъамиз шарафини жаҳон чемпионатида ҳимоя қилишади. Яқинда Австрияда мезбонлар ўсмирлар терма жамоасига қарши икки бор ўртоқлик баҳсида майдонга тушган ўсмирларимиз сентябрда энди Испанияда йиғинда қатнашадилар.

Рақибларимиз ичида Марокаш ва Панама аллақачон жиддий тайёргарликка киришиб бўлди. Хорватия ҳақида хабарлар кўп бўлмаган бир пайтда марокашликлар ўтган ҳафтада навбатдаги йиғинларини якунлашди.

Ўзларидан 4 ёш катта жамоаларга қарши баҳс олиб борган Марокаш ўсмирлари жисмоний имкониятларини анча яхшилаб олишди. Таъкидлаш лозимки, ушбу жамоанинг кўплаб футболчилари “Брюгге”, “Андерлехт”, “Интер”, “Ювентус”, “Барселона”, “Аякс”, “Боруссия”, “Нанси” каби Европанинг машҳур клубларида фаолият олиб боришади. Бельгиянинг икки гранди таркибида бир неча нафардан ўйинчи ҳаракат қилади. Марокаш ўсмирлари сафида келажаги порлоқ деб эътироф этилаётган кўплаб футболчилар борлигини шундан ҳам билиб олиш мумкин.

Панамалик ўсмирлар эса Колумбияда йиғин ўтказиб қайтишди. Улар 5 учрашувда 2 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этишди. Шу кунларда Венесуэлада мезбонлар, Гондурас ва Аргентина ўсмирларига қарши учрашувларда иштирок этишади. Шу тариқа бу жамоа мундиалда иштирок этадиган бошқа термаларга қарши ўйинларда маҳоратини ошириб боряпти.
Терма жамоаларимиз учун муҳим палла яқинлашиб келмоқда. Улар бизни ижобий натижалар билан хурсанд этишларига умид қилиб қоламиз.

Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика