RU

Последние новости

03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  2 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  8 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   2 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  53 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  23 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2

Ўсмирларимиз биринчи ўйинда ғалаба қозонишди (фотогалерея) Новости

Ўсмирларимиз биринчи ўйинда ғалаба қозонишди (фотогалерея)

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) “Жар” стадионининг иккинчи майдонида Эрон ўсмирларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Хабарингиз бор, Эрон термаси билан учта назорат ўйини ўтказиш режага киритилган ва шундан биринчиси бўлиб ўтди. Навбатдаги икки ўйин 18 ва 20 август куни яна “Жар” стадионида ўтказилади. 

Биринчи беллашувда Дилшод Нуралиев шогирдлари рақиб устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўсмирларимиз ҳар бир бўлимда биттадан гол уришди. Биринчи таймда Иброҳим Абдуллаев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Иззатилла Абдуллаев ҳисобни 2:0га етказди.

Умуман олганда ўйин тенг курашлар остида кечди. Эронликлар ҳам ёмон таассурот қолдиришмади. Улар дастлабки йигирма дақиқани яхши ўтказишди, кейин эса ўйин тизгинини бўшаштириб юборишди. Бундан вакилларимиз унумли фойдаланиб, кетма-кет ҳужумларни ташкил этишди.

Қизиғи шундаки, баҳс якунига етгач, эронликлар таклифига кўра пенальтилар серияси амалга оширилди. Аммо бунда 5:4 ҳисобида форсийларнинг қўли баланд келди.

Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон (U-17) - Эрон (U-17) - 2:0
Голлар:
Иброҳим Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев.
Ўзбекистон: Сарвар Каримов, Акром Комилов, Одил Ҳамробеков, Иброҳим Абдуллаев, Жамшид Болтабоев, Шаҳзод Очилов, Равшан Хурсанов, Ислом Каримов, Жавоҳир Сиддиқов, Иззатилла Абдуллаев, Акобир Тўраев.
Ҳакамлар: А.Асимов, Р.Серазетдинов, А.Усмонов, В.Агишев.

18 август. “Жар” стадиони. 

Хайрулла Холиқов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика