RU

Последние новости

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

Ўсмирлар биринчилиги: Мусобақалар апрелда бошланади Новости

Ўсмирлар биринчилиги: Мусобақалар апрелда бошланади

Янгича талқиндаги Регламентда кўп ўзгаришлар қайд этилган.

Шулардан бири Суперлига ва Про-лига клублари қошидаги футбол Академиялари ва футбол мактаблари тарбияланувчилари иштирокидаги Республика биринчилигидир.

Бу йил илк бор 14, 16 ва 18 ёшлилар ўртасидаги мусобақа Республика миқёсида ташкиллаштирилмоқда. Ҳатто 10 ёшли болалар ўртасидаги расмий мусобақа Фестивал сифатида ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

U-16 ва U-18 ёшдаги ўсмирлар биринчилигида Суперлига клублари қошидаги футбол Академиялари тарбияланувчилари тўп суришади. Апрель ойининг ўрталарида старт олиб, то ноябрь ойигача давом этадиган мусобақада 12та жамоа уй-сафар тизимида икки давравий баҳсларда қатнашишади.

U-16 ёшдагилар ўртасидаги ўйинлар Про-лига клубларининг футбол мактаблари тарбияланувчилари ўртасида ҳам ташкиллаштирилади. Турнир икки босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқич ўйинлари минтақавий тарзда ташкил этилади, иккинчи финал босқичи эса марказлашган ҳолда уюштирилади. Финал босқичи манзили кейинроқ маълум бўлади. Биринчилик апрель ойи ўрталарида бошланади ва ноябргача давом этади.  

U-14 ёшдаги ўсмирлар биринчилигида Супер лиганинг 12, Про-лиганинг эса 14 (“Пахтакор-2” ва “Бунёдкор-2” жамоалари қўшилмаган), жами 26та жамоа ғолиблик учун курашади. Бу мусобақа ҳам икки босқичдан иборат - минтақавий ҳамда финал босқичи. Апрель-ноябрь ойларига белгиланган.

U-10 ёшдаги болалар турнир Фестивал сифатида ўтказилади. Супер лиганинг Академиялари ва Про-лига футбол мактаблари ўртасидаги турнирда натижалар ҳисобга олинмайди...


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика