Осиёнинг 11 мамлакати вакиллари ОФК қароргоҳида учрашди
23 авг 2023 12:40
Новости
Осиёнинг 11 мамлакати вакиллари ОФК қароргоҳида учрашди
Янги ташкил қилинган Профессионал футбол бўйича ОФК ишчи-гуруҳи раиси этиб яқин ўтмишнинг машхур футболчиси, кореялик Парк Жи Сунг тайинланди. Унинг аъзолари сафидан Япония, Қатар, Саудия Арабистони, Хитой, Ҳиндистон, Сингапур, Таиланд, Ветнам, БАА ҳамда Ўзбекистон вакиллари ўрин олди.
Малайзия пойтахти Куала Лумпурдаги ОФК бош қароргоҳида ўтган Профессионал футбол бўйича ишчи-гуруҳининг илк йиғилишида Ўзбекистон номидан ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев иштирок этди.
Унда қитъанинг клублар миқёсидаги мусобақалари ислоҳоти, легионерларга таъқиқ олиб ташланишидан кейинги маҳаллий футболчилар тарбиялашни рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек, ОФК Лицензиялаш регламентига қўшимчалар киритиш, ОФКнинг Профессионал футбол бўлими тузилмасини қайтадан шакллантириш каби масалалар кўриб чиқилди.


Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии