RU

Последние новости

08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  0 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  0 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  194 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8

Осиё хабари. "Ал Ҳилол" бош мураббийи ишдан бўшатилди Новости

Осиё хабари. "Ал Ҳилол" бош мураббийи ишдан бўшатилди

Осиё чемпионлар лигасининг ўтган йилги финалчиси "Ал Ҳилол" клуби бош мураббийи Лорен Регекамп ишдан бўшатилди.
Яхши биласиз, "Ал Ҳилол" Саудия Арабистонининг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади ва Сами Ал Жабердан кейин айнан ушбу мураббий жамоани бошқариб келаётганди. Клуб расмий сайти бош мураббий ишдан олинганини тасдиқлади ва ўрнига руминиялик 39 ёшли мутахассис Чиприан Панаит тайинланганини ёзди. Руминиялик мураббий бунгача жамоа ўринбосарларини шуғуллантириб келаётганди.

"Ал Ҳилол" Лорен Регекамп қўл остида ўтган мавсум ОЧЛ финалига қадар етиб борди ва икки учрашув натижасига кўра Австралиянинг "Вестерн Сидней" клубига имкониятни бой берди. Жамоа ҳозирда 15-тур натижаларига кўра, ички чемпионатда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Бош мураббийнинг ишдан бўшатилишига сабаб "Ал Ҳилол"нинг Шаҳзод кубоги финалида "Ал Аҳли"дан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрагани бўлди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" 25 февраль куни ўз майдонида ОЧЛ 1-тур доирасида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика