RU

Последние новости

11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  3 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  5 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  2 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  4 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Ньюарк аэропортига узоқ вақт қўнолмади  5 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  24 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  12 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  20 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  4

"Осиё ўйинларида ёши катта футболчиларга эхтиёж йўқ" — Тимур Кападзе Новости

"Осиё ўйинларида ёши катта футболчиларга эхтиёж йўқ" — Тимур Кападзе

Ўзбекистон олимпия термаси устози Тимур Кападзе Ҳанчжоу-2022 Осиё ўйинлари учун ташланган қуръа ҳақида фикрларини билдирди.

- Қуръа ва тақвимга муносабатингиз...

- Қуръа жараёнини кузатиб бордик. Осиё ўйинларида бизга Осиё Кубоги саралашидаги рақиблар тўқнаш келадиган бўлди, фақат Эрон ўрнига Сурия тушди. Осиё ўйинларига қайси ёш тоифасидаги таркиб боришини вақт кўрсатади. Осиё Кубоги саралаш босқичида уларни кўздан кечирамиз. Осиё ўйинларидан аввал Осиё Кубоги саралашига астойдил тайёргарлик кўрамиз.

- Осиё ўйинларига тайёргарлик режаси тасдиқландими?

- Биринчи навбатда, уйимизда ўтадиган Осиё чемпионати саралашига ҳозирлик кўришни режа қилганмиз. Бу мусобақа Осиё ўйинлари учун тайёрларлик вазифасини ўтайди.

- ОЧЛдаги клубларимиз ўз футболчиларини қўйиб юбормасликлари мумкин. Бу борада қийинчиликка дуч келмайсизми?

- Ҳа, ФИФА кунларига тўғри келмаяпти. Буни клублар билан маслаҳатлашган ҳолда, биргаликда ҳал этамиз. Клубларга ким керак, бизга ким керак, қараб чиқамиз. Муаммо бўлмаса керак. Жамоалар билан ушбу масалага ечим топамиз.

- Осиё ўйинларига 3 нафар ёши катта футболчини қўшишингиз мумкин. Бу имкониятдан фойдаланасизми?

- Ёши катталарни қўшмаймиз. Олдиндан кейнгайтирилган таркибни берганмиз. Бу каби мусобақаларга 4-5 ой олдин рўйхат сўрашади. Унда ёши катталар йўқ, фақат олимпиячилар бор. Катта футболчиларга эҳтиёжимиз йўқ. 

Аввалроқ Ўзбекистон термасининг Ҳанчжоу-2022 Осиё ўйинларидаги рақиблари маълум бўлган эди. 

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика