RU

Последние новости

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  0 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

Осиё ўйинлари тарихи: 9 та олтин билан кучли ўнликка кира олмаган Ўзбекистон. Инчеон-2014ни ёдга оламиз Новости

Осиё ўйинлари тарихи: 9 та олтин билан кучли ўнликка кира олмаган Ўзбекистон. Инчеон-2014ни ёдга оламиз

Хитойда XIX Осиё ўйинлари старт олмоқда.

Биз сайтимиз орқали Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Ҳисоб бўйича XVII Осиё ўйинлари 2014 йилнинг 19 сентябрь - 4 октябрь кунлари кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган. 



Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини 31 спорт турида 291 нафар спортчи ҳимоя қилган. Мусобақа якунига кўра терма жамоамиз аъзолари 9 та олтин, 14 та кумуш ва 22 та бронза медалини қўлга киритишган. Умумий ҳисобда 45 та медалга эга чиққанмиз. 

Очилиш маросимида дзюдочи Ришод Собиров байроқдор вазифасини бажарган. 



Делегациямиз мусобақа якунига кўра, 11-ўринни эгаллаган. Мазкур Осиё ўйинлари Ўзбекистон кучли ўнликка кира олмаган ягона Осиё ўйинларидир. 

Ўзбекистон спорт делегациясида олтин медаль қўлга киритган спортчилар (9 та олтин):

1. Светлана Радзивил (енгил атлетика, баландликка сакраш)

2. Екатерина Воронина (енгил атлетика, кўпкураш)

3. Вадим Меньков (эшкак эшиш, С-1, 1000 метр)

4. Алексей Мочалов (эшкак эшиш, K-1, 1000 метр)

5. Валерия Давидова, Равилия Фархутдинова, Жамила Раҳматова, Анастасия Сердюкова (бадиий гимнастика, жамоавий)

6. Жасур Бойқўзиев (таэквондо)

7. Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш)

8. Рашид Қурбонов (эркин кураш)

9. Рустам Ассакалов (юнон-рум кураши)


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика