Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 термасининг чорак финалдаги рақиби аниқ!
28 сен 2023 18:44
Новости
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 термасининг чорак финалдаги рақиби аниқ!
Осиё ўйинлари нимчорак финалидан ўрин олган Ҳиндистон – Саудия Арабистони учрашуви якунига етди.
Унда Саудия Арабистони Муҳаммад Мараннинг дубли эвазига Ҳиндистон устидан ишончли ғалабага эришди. Шу тариқа, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финалда Саудия Арабистони билан тўқнаш келадиган бўлди.
Осиё ўйинлари
1/8 финал
Ҳиндистон – Саудия Арабистони 0:2
Голлар: Муҳаммад Маран 51', 57'
Тимур Кападзе қўл остидаги терманинг Саудия Арабистони олимпиячиларига қарши беллашуви 1 октябрь куни 12:00 да бошланади. Ғолиб жамоа ярим финалда Корея ёки Хитой термаси билан баҳс олиб боради.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Комментарии