RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон драматик ўйинда Жанубий Кореяга ютқазиб қўйди Новости

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон драматик ўйинда Жанубий Кореяга ютқазиб қўйди

Осиё ўйинлари чорак финали доирасидаги Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон - Жанубий Корея 3:4

Ҳакамлар: Ал Хоиш Муҳаммад Холид (Саудия Арабистони), Али Убайди Ҳайдар Абдулҳасан (Ироқ), Ал Ҳикмани Рашад Рашид Саид (Уммон), Шабан Али (Кувайт)

Голлар: Хванг Уи Жо 5, - 0:1. Жалолиддин Машарипов 17, - 1:1. Хванг Уи Жо 5, - 1:2. Икром Алибоев 53, - 2:2. Икром Алибоев 56, - 3:2. Хванг Уи Жо 75, - 3:3. Хванг Хи Чан 118 пенальти, - 3:4.

Ўзбекистон: 1. Ботирали Эргашев, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 5.Аббос Отахонов, 6. Жалолиддин Машарипов (Андрей Сидоров, 120), 7. Одилжон Хамробеков, 9. Забихилло Ўринбоев (16.Дониёр Нарзуллаев, 113), 10. Жавоҳир Сиддиқов (18.Хуршид Ғиёсов, 85), 14. Икромжон Алибоев, 17.Достонбек Ҳамдамов (11.Бобир Абдихолиқов, 68), 20. Достонбек Турсунов.

Жанубий Корея: 1.Сонг Бум Кун, 2.Хванг Хюн Су, 3.Ким Мин Жаэ, 4.Ким Жин Я, 6.Ким Мун Хван, 7.Сон Хон Мин, 10.Хванг Ин Бом, 11.На Санг Хо (9.Хванг Хи Чан, 46), 14.Жанг Юн Хо (8.Ли Жин Ху, 22), 15.Ли Сонг Му (17.Ли Сонг Ву, 61), 16.Хванг Уи Жо.

Огоҳлантиришлар: Достонбек Ҳамдамов 42, Рустам Ашурматов 65, Икром Алибоев 84, Ким Мин Жаэ 105, Хванг Хи Чан 118.

Четлатиш: Икром Алибоев 100, Жалолиддин Машарипов (ўйиндан сўнг).



Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


ЯНГИЛАШ


Учрашув тугагач ҳакам Жалолиддин Машариповга қизил карточка кўрсатди

120+3. Ўйин тугади. Ўзбекистон мусобақани чорак финалда тарк этди

120. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

120. Ўзгариш. Ўзбекистон. Машарипов ўрнига Андрей Сидоров

119. Хавфли вазият! Машарипов рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам бу сафар пенальти бермади

117. ГОЛ! Хванг Хи Чан пенальтидан гол урди 3:4

116. ПЕНАЛЬТИ! Ҳакам Ўзбекистон дарвозасига пенальти қўйди

115. Зарба! Хванг Уи Жо сал қолса тўртинчи голини уриши мумкин эди

113. Ўзгариш. Ўзгариш. Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди

109. ЗАРБА! Одилжон Ҳамробековнинг зарбаси ноаниқ кетди!

107. Зарба! Хванг Ин Бомнинг зарбаси ноаниқ кетди

106. Иккинчи тайм бошланди

105. Биринчи қўшимча тайм тугади

105. Огоҳлантириш. Ким Мин Жаэ

104. Машариповга шифокорлар ёрдам беришмоқда

103. Хавфли вазият! Корейсларнинг ҳужуми, сал қолса покер кўришимиз мумкин эди

100. ЧЕТЛАТИШ! Икром Алибоев

99. Иккала жамоа қўшимча таймларни эҳтиёткорлик билан ўтказмоқда

95.Хавфли вазияяяяяяяяяяят! Комиловнинг тўп узатишидан кейин Ўринбоев яқин масофадан гол ура олмади

91. Қўшимча таймлар бошланди


90+3. Асосий вақтда дуранг қайд этилди. Энди 15 дақиқадан иккита тайм бўлади

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшилди

87. Хавфли вазияяяяяяяяяяяяяяяяят! Забиҳилло Ўринбоев қулай имкониятдан гол ура олмади!

85. Ўзгариш. Ўзбекистон. Сидиқов ўрнига Хуршид Ғиёсов тушди

84. Огоҳлантириш. Икром Алибоев

83. Зарба! Сидиқовнинг жарима майдонига узатган тўпи дарвозабонга насиб қилди

82. Зарбаааа! Сон Хон Миннинг зарбаси жуда хавфли чиқди.

80. Хавфли вазият. Чап қанотдан узатилган тўпни Ўринбоев дарвозага йўллай олмади

75.ГОЛ! 3:3. Хванг Уи Жо Ашурматовнинг қўпол хатосидан сўнг ҳисобни тенглаштирди

71. ЗАРБАААААААААААА! Хавфли зарба! Ботирали Эргашев ҳозир учинчи голни ўтказиб юбориши мумкин эди.

68. Ўзгариш. Ўзбекистон. Достонбек Ҳамдамов ўрнига Бобир Абдихолиқов тушди

65. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Рустам Ашурматов

64. Машарипов бурчак тўпи ишлаб олди.

61. Ўзгариш. Жанубий Корея. Ли Сонг Му ўрнига Ли Сонг Ву тушди

60. Корейслар ҳужумга ўтишди ўйин қоиладаси бузилди, жарима тўпи

58. ЗАРБАААААААААААААААА! Жавоҳир Сидиқовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб секинлашди

56. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ГОООООООООООООООООООООООЛ! ИКРОООООООООООООМ АЛИБООООООООЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 3:2

53. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! ИКРОООООООООМ АЛИБОООООООООООООООЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 2:2

51. ЗАРБАААААААААААААА! Икром Алибоевнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

48. ЗАРБААААААААААААААА! Забиҳилло Ўринбоевнинг зарбасини дастлаб ҳимоячи, кейинги зарбасини дарвозабон қайтарди!

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. Жанубий Корея. На Санг Хо ўрнига Хванг Хи Чан тушди


45+2. Биринчи тайм тугади

45+1. Зарба! Сон Хон Миннинг зарбасини Эргашев қайтарди

44. Зарба! Икром Алибоевнинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

42. Огоҳлантириш. Достонбек Ҳамдамов

41. Хавфли вазият! Яна ўша Хванг Уи Жо бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди Ботирали Эргашев тўпни қайтарди, қайтган тўпни яна дарвозага йўллади бу сафар Достон Турсунов қайтарди

37. Вакилларимиз жарима тўпини амалга оширишди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди, Отахоновнинг хатосидан сўнг корейслар қарши ҳужумга ўтишди ва якунда жарима тўпига эга бўлишди

34. ГОЛ! 1:2. Яна ўша Хванг Уи Жо жарима майдони ташқарисидан зарба берди Ботирали Эргашев ҳеч нима қила олмади

31. Хавфли вазият! Забиҳилло Ўринбоевнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

30. Зарба! Достонбек Ҳамдамовнинг кучли зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди.

25. Ҳисоб тенглашгач корейслар ҳужумга кўпроқ ўтишмоқда

22. Ўзгариш. Жанубий Корея. Жанг Юн Хо ўрнига Ли Жин Ху тушди

17. Достонбек Ҳамдамов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони марказига узатди, Машарипов ҳисобни тенглаштирди.

17. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! 1:1. ЖАЛОЛИДДИН МАШАРИПООООООООООООООООООВ!

14. Хавфли вазият. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Забиҳилло боши билан шерикларига узатди, ҳеч ким йўқ

13. Кореялик футболчи майдон марказида жароҳат олди. У алмаштирилади

12. Забиҳилло Ўринбоевга узатилган тўп дарвозабонга насиб қилди

11.
Корейслар тезкор ҳужумга ўтишди, Сон Хон Мин рақиб жарима майдонига кириб боришга уринди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

5. ГОЛ! Хванг Уи Жо ҳисобни очди - 0:1

2. Хавфли вазият. Сидиқов чап қанотда ажойиб ҳаракат қилди, аммо тўп шерикларига етиб бормади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 14:00да бошланади.




Рейтинг: +53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика