RU

Последние новости

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  15

Осиё ўйинларини дуранг билан бошладик: Ўзбекистон - Гонконг 1:1 Новости

Осиё ўйинларини дуранг билан бошладик: Ўзбекистон - Гонконг 1:1

Осиё ўйинларининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Гонконг учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ўзбекистон - Гонконг  1:1
Голлар:
Игорь Сергеев 75 - Чан Сиу Кван Филип 80
Ўзбекистон:
1.Элдор Суюнов, 2.Егор Кримец, 13.Даврон Ҳошимов, 20.Ислом Тўхтахўжаев (С), 6.Азамат Исроилов (18.Салим Мустафоев, 63), 10.Владимир Козак, 8.Жамшид Искандаров, 7.Фозил Мусаев (5.Дилшод Жўраев, 86), 16.Сардор Рашидов, 17.Игорь Сергеев, 11.Наврўзбек Алимов (15.Воҳид Шодиев, 54).
Гонконг:
1.Япп Хунг Фай (С), 4.Леунг Нок Ханг, 5.Леунг Квун Чунг, 6.Тан Чун Лок, 7.Чак Йиу Квок Томми (17.Чанг Пак Ханг, 67), 9.Вонг Ваи (8.Ли Каи Йию, 62), 12.Чан Сиу Кван Филип, 14.Фонг Пак Лун, 15.Аннан Кристиан Квеси (10.Жу Йингзи, 78), 16.Там Лок Хин, 20.Ло Конг Ваи.


                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ

90+4. ЎЙИН ТУГАДИ. 1:1. Ўзбекистон Осиё ўйинларини дуранг билан бошлади

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди

88.
Ўйин сустлашди, Гонконгга дуранг яхши натижа экани кўриниб турибди

85.
Тўрт нафар футболчимиз дарвозага зарба бера олишмади, қулай имконият эди

84. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Фозил Мусаев ўрнига Дилшод Жўраев тушди

82.
Қанотдан оширилган тўпни Шодиев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

80. ГОЛ! 1:1. Чан Сиу Кван Филип тўрт нафар ҳимоячимизни ортда қолдириб дарвозани ишғол қилди - 1:1.

79. Ўзгариш. Гонконг.
Аннан Кристиан Квеси ўрнига Жу Йингзи

78. Ислом Тўхтахўжаевнинг зарбаси ноаниқ кетди!

77.
Леунг Нок Ханг қанотда Рашидовни йиқитди, вакилларимиз жарима тўпига эга бўлишди

75. Жамшид Искандеровнинг чиройли пасидан сўнг Игорь Сергеев боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:0.

74. ГООООООООООООООООООООООООООЛ!

72. Мусаев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб Рашидовга тўпни оширди, Сардорнинг бўш қолган дарвозага йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди!!!

71. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! САРДОР РАШИДОВ!

68.
Мустафоев жарима тўпи ишлади. Искандеровнинг оширган тўпини Мусаев дарвозага йўллай олмади.

67. Ўзгариш. Гонконг.
Чак Йиу Квок Томми ўрнига Чанг Пак Ханг тушди

66.
Ўйин давом этади, Ло Конг Ваи анча вақт майдонда ётди

64. Огоҳлантириш.
Гонконг.
Аннан Кристиан Квеси

64. Огоҳлантириш.
Ўзбекистон. Фозил Мусаев

63. Ўзгариш. Ўзбекистон. Азамат Исроилов ўрнига Салим Мустафоев тушди

62. Ўзгариш. Гонконг.
Вонг Ваи ўрнига Ли Каи Йию
тушди

61. Рашидов чап оёғини яна ишга солди, бироқ зарба ноаниқ кетди!

60.
Искандеров тўпни жарима майдонига узатди, Азамат Исроилов ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди

59. ЯНА БИР ЗАРБААААА! РАШИДОВ! 17 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!

57. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Қанотдан оширилган тўпни Воҳид Шодиев дарвозага йўллай олмади

55.
Гонконгликлар посбони вақт чўзишга уринмоқда, бу сезилмоқда... бундай бўлмаслигининг ягона йўли гол уриш

54. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Наврўзбек Алимов ўз ўрнини Воҳид Шодиевга бўшатиб берди

53.
Искандеров бурчак тўпини амалга оширди. Рашидов жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллади, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

50.
Кримец рақиб билан тўп учун курашда оёғини шикастлаб олди, ҳаммаси жойида Егор ўйинни давом эттиради

49. Томми ўз жарима майдони ёнида қўпол ўйнади. Искандеров жарима тўпини амалга оширди, Алимов ўйиндан ташқари ҳолатда туриб ноаниқ зарба берди

48.
Қосимов ўз ёрдамчилари билан бир нималарни муҳокама қилмоқда. Бу вазиятда Сергеев жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ!

48.
Терма жамоамиз деярли барча ҳужумларни қанотдан ташкил этишмоқда, бунга Гонконглик ҳимоячилар тайёрлар

47.
Рашидов ҳозир ўнг қанотдан олдинга ўтди, унинг паси Алимовга етиб бормади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45.
Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0. 15 дақиқа дам оламиз

44. Хавфли вазият!!! Гонконгнинг ҳужуми! Жуда хавфли чиқди! Ҳимоячилар бир амаллаб тўпни қайтаришди!

44. Сергеев!! Ажойиб пасни рақиб жарима майдони ичида тўхтатди ва зарба берди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди!

43.
Гонконгликлар ҳам ҳужумни ёдга олишди... самарасиз

40. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯТ! АЛИМОВ!!!!!! Ҳошимовнинг пасидан сўнг Наврўзбек яқин масофадан боши билан дарвозага зарба берди, озгина ноаниқ!

38. ЗАРБА! Ҳужумга ёрдамга келган Азамат Исроиловнинг зарбаси ноаниқ кетди!

37.
Ҳошимов ўнг қанотидан олдинга ўтди. Унинг Алимов томон узатган тўпини дарвозабон ўзини қилди

36.
Рақибнинг 10 кишидан иборат ҳимоясини ёриб ўтишнинг имкони бўлаётгани йўқ.

35.
Бурчак тўпидан сўнг Алимов зарба берди, тўп рақиб ҳимоячиларига тегиб қайтди!

34. Хавфли вазият!!! Сергеевнинг оширган тўпини Козак дарвозага йўллай олмади, бурчак тўпи!

32.
Бурчак тўпидан сўнг Искандеров хатога йўл қўйди, бунинг натижасида рақиблар қарши ҳужумга ўтишди, бахтимизга Азамат Исроилов тўпни қайтарди

31.
Қосимов шогирдларига тўпни ерлатиб ўйнаш кераклигини таъкидлади

29.
Наврўз Алимов ҳужумда қоида бузди, футболчиимиз ҳакамга эътироз ҳам билдирди, қарор қатъий шикоятга ўрин йўқ

28.
Мана рақибларнинг тезкор қарши ҳужуми. Томми ва Козак югуриш борасида беллашишди, вакилимиз ютди

26.
Терма жамоамизнинг 10 нафар футболчиси рақиб ярим майдонида, бу томонда фақат Элдор Суюнов қолган

25.
Даврон Ҳошимов олдинга ўтди ва тўпни ноаниқ зарба берди

24. Огоҳлантиришлар.
Гонконг. Тан Чун Лок

23.
Гонконгнинг чап қанотдан ташкил қилган ҳужумини Даврон Ҳошимов қайтарди. Бурчак тўпи

22.
Устунлик тўлиғича биз томонда, лекин дарвозага аниқ зарба бера олмаяпмиз. Устунликни ҳисобда акс эттириш вақти келди

20. Мана рақибларнинг илк ҳужуми... Чак Йиу Квок Томмининг зарбаси ўхшамади, Элдорбек Суюнов ўз ўрнида

18.
Тўп назорати борасида вакилларимиз анчагина олдинда: 70:30

15. Хавфли вазият!!! Гол уришимиз мумкин эди! Фозил Мусаев жарима майдони ичидан зарба берди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди!

13.
Вакилларимиз бурчак тўпини ишлаб олишди, Рашидовнинг оширган тўпини қайтаришди. Искандеровнинг ажойиб пасини Сергеев тўхтата олмади. Агар тўхтатганида хавфли вазият бўларди.... 

10.
Майдон марказида Наврўзбек Алимов ётибди. У Леунг Квун Чунг билан тўқнашиб кетди

9.
Ислом Тўхтахўжаевнинг 30 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Гонконгликлар секин аста вақт чўзишмоқда, дарвозабоннинг ҳаракатларидан шуни сезиш мумкин

8.
Стадионда Ўзбекистон, Ўзбекистон деган овозлар эшитилиб турибди. Бу албатта ёқимли!

6.
Майдон марказида Сардор Рашидов рақибдан тўпни олиб қўйди, лекин тўпни жарима майдонига узата олмади.

5.
Ҳозир Даврон Ҳошимов бурчак тўпини ишлаб олди. Искандеров бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади. Гонконг деярли бутун таркиб билан ҳимояда

3.
Ташаббус биз томонда, вакилларимиз олдинга ўтишмоқда. Ўнг қанотимиз анча фаол.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ,


- Ўзбекистон оқ формада, Гонконг эса қизил рангли формада ҳаракат қилади. Дастлабки бўлимда терма жамоамиз ўнг томондаги дарвозага ҳужум қилади.

- Гонконг ва Ўзбекистон давлат мадҳиялари янграб ўтди.

- Ҳар иккала давлат байроқлари олиб чиқилди. Ўйин бошланишига барча нарса тайёр. Жамоаларни кутаяпмиз.

- Айни пайтда ўзбекистонлик футбол мухлислари майдонга тушиб келган захира футболчиларимизни олқишлашди.

- Диққат қилинг Инчеондаги "Incheon Munhak Stadium" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.

- Учрашув соат 16:00да бошланади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика