RU

Последние новости

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  13 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  67 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  14 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Осиё ўйинлари. ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон - Афғонистон Новости

Осиё ўйинлари. ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон - Афғонистон

Осиё ўйинларидаги иштирокини давом эттираётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун гуруҳдаги учинчи ўйинини ўтказади.
Футболчиларимиз бугун Тошкент вақти билан соат 13:00да Афғонистонга қарши майдонга тушишади. Айни пайтда ваккилларимиз 4 очко жамғарган ҳолда гуруҳда биринчи ўринда боришмоқда. Афғонистон ҳисобида эса ҳозирча очко йўқ ва улар охирги ўринни эгаллаб туришибди.

Биздан кейинги ўринда келаётган Гонконг ҳисобида ҳам тўрт очко борлигини инобатга олсак, бугунги баҳсда бизга фақат ғалаба керак бўлади. Чунки А гуруҳида кутилганидек Жанубий Корея биринчи бўлди, шундай экан, кейинги босқичда мезбонларга эмас, балки Саудия Арабистонига рўбарў келганимиз маъқул.



Бугунги ўйинда футболчиларимизнинг ғалаба қозонишига кўпчилик ишонмоқда. Негаки биз Афғонистондан анча баланддамиз ва буни йигитлар ўз ўйинлари билан исботлай олишади. Лекин шу нарсани унутмаслик лозим, Афғонистон аввалги икки учрашувда имкониятни бой бергани билан яхши ўйин кўрсатди. Муҳими, улар ҳам футбол ўйнай олишларини намойиш этишди.

Афғонистон устидан Бангладеш ҳам, Гонконг ҳам битта тўп фарқи билан ғалаба қозонди. Бу эса рақибнинг оддий эмаслигини кўрсатмоқда. Футболчиларимиз дастлаб Гонконг билан дуранг қайд этишди, кейин эса Бангладеш дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишди. Шу тариқа Миржалол Қосимов шогирдлари очколар сонини тўрттага етказиб олишди.



Бугунги рақиб ҳақида нима дейишимиз мумкин? Афғонистонда футбол энди-энди ривожланмоқда. Уларда миллий чемпионат йўлга қўйилган ва Рошан Афғон Премьер-лигаси деб номланади. Мамлакат биринчилигида саккизта жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро кураш олиб боради. Миллий чемпионат ўйинлари ва воқеаларини ёритиб борувчи сайт (www.afghanpremierleague.com) жуда яхши ишлайди. Ўйинлар натижаси фотосуратлар ҳамда ўйинда киритилган голлар видеоси билан биргаликда бериб борилади. Айтиш лозимки, уларда матбуотнинг ишлаши биздаги баъзи сайтлардан минг чандон зўр. Бундан ташқари, уларда деярли барча клубларни hummel спорт фирмаси либослар (экипировка) билан таъминлайди.  



Афғонистон терма жамоаси таркибида легионерлар ҳам бор. Масалан, 28 ёшли дарвозабон Мансур Фақиряр Германиянинг Олденбург клубида ўйнайди. 23 ёшли ҳимоячи Аббосин Алихил ҳам Германияда тўп тепади. Унинг клуби - Айнтрахт Франкфурт-2. Шунингдек, икки нафар футболчиси Ҳиндистонда фаолият олиб бормоқда. Яна бир ҳимоячиси Норвегияда, бошқаси эса Таиландда ўйнаяпти. Албатта, афғонлар бошқа чемпионатларнинг асосан қуйи лигаларида фаолият олиб боришмоқда, лекин шу кўрсаткич ҳам бир кун келиб мамлакатда футболнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшса ажаб эмас.



Афғонистон терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Юсеф Каргар. Интернетдаги маълумотларга кўра, Муҳаммад Юсеф болалигидан чанғи спорт турига қизиққан ва ҳатто 16 ёшида мамлакат чемпиони бўлган. Лекин кейинчалик мамлакатда юзага келган нотинч вазият туфайли чанғи учишдан воз кечади ва ўзини футболда синаб кўради. Футболни тугатганидан бери шу соҳада мураббийлик қилиб келмоқда.

Афғонистон термаси ва футболи ҳақида ҳозирча билганларимиз шу. Ўйлаймизки, бизнинг йигитлар бугунги ўйинга шай ва навбатдаги ғалабани қўлга киритиб, гуруҳда биринчи бўлишни эплай олишади. Гарчи учрашув Спорт телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатилмаса-да, сайтимиздан узоқлашманг ва ўйин тафсилотларини CHAMPIONAT.ASIAда кузатиб боринг.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика