RU

Последние новости

20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  6 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  4 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  3 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6

Осиё Кубогига бора олмаётган таркиб (фото) Новости

Осиё Кубогига бора олмаётган таркиб (фото)

Қитъа чемпионатига борадиган таркибимиз маълум бўлди. Хайрулла Холиқов бу ҳақда кичик мақола ёзиб ўтди. Энди мен бора олмаётганлар ичидан, кимлар терма жамоага ёрдам бера олиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтаман.

Омон посбони кутилмаганда жароҳат олиб Осиё Кубогисиз қолиши табиийки бизни қувонтирди. Энди мусобақа давомида ҳудди шундай вазият Ўзбекистон билан такрорланмаслиги керак бўлади. Қатардаги турнирда Австралия билан ўйиндан олдин Нестеров жароҳат туфайли майдонга туша олмади. БААда энди бундай бўлмасин деб турамиз, чунки захирамиздаги икки нафар посбонда халқаро тажриба камлиги панд бериб қолиши мумкин. Нестеров эса ҳар қандай вазиятда ҳам бизнинг энди ишонган қўрғонимиз.
Виталий Денисов қаригани рост, ўйинлари ҳам аввалгидек эмас. Лекин бу ерда бошқа нарса бор. Футбол фақат майдонда ўйналмайди. Машғулотларда футболчиларни кайфиятини кўтариб турадиган Гейнрих энди йўқ. Виталик айнан шу ишни Купер учун бажариб бериши мумкин бўлган футболчилардан бири эди. Терма жамоа билан 15 йиллик стажга эга бўлган киши сифатида айта оламан, бу борада Денисов ёрдам бериши мумкин эди. Аслини олганда терма жамоамизда Ширшовдан кейин чап қанотда кейин ишончли ўйинчи чиқмади.

Гарчанд, Шерзод Аъзамов Австралиядаги машғулотларни ўтказиб юборган бўлсада, Туркияга тайёр эди. "Пахтакор"да ҳам мавсумни бир текисда ўтказа олди. Ҳудди шундай тарифни Рустам Ашурматовга нисбатан ҳам ишлатиш мумкин. Рустам балки ёш кўринаётгандир, лекин у ҳужумни ҳимоядан бошлашга усталигини мавсум давомида кўрдик.

Сардор Мирзаев нега Купер томонидан унутилди билмадим-у, лекин "Локомотив" футболчиси жамоани чемпион бўлишида жуда катта меҳнат қилди. У ҳужум бошлашни билади, олисдан кучли зарбалар бера олади, жамоадошини яхши кўра олади. Лекин у энди ТВ қаршисида ўйинларни кўради. Афсуски Азиз Ғаниев жароҳат олган, мен ундан Қатардаги Аҳмедовни кутаётгандим.

Осиё Кубогига бора олмаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рамзий терма жамоаси қуйидагича кўриниш олди, албатта бу менинг қарашим.

Дарвозабон: Элдор Суюнов
Ҳимоячилар: Виталий Денисов, Шерзод Аъзамов, Рустам Ашурматов, Шуҳрат Муҳамадиев
Ярим ҳимоячилар: Жавлон Иброҳимов, Сардор Мирзаев, Сардор Собирхўжаев, Азиз Ғаниев (жароҳат сабаб)
Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов, Игорь Сергеев.



Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: -38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика