RU

Последние новости

10:50Аббосбек Файзуллаев индивидуал тикланиш машғулотларини бошлади  2 10:15Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин нима қилишни истаётганини айтди  5 09:27"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи  4 09:00Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?   35 08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   4 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   5 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  14 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  2 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  177 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  5 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1

Осиё Кубогидаги рақибимиз Уммон янада кўпроғини хоҳлаяпти Новости

Осиё Кубогидаги рақибимиз Уммон янада кўпроғини хоҳлаяпти

Бошланишига жуда кам вақт қолаётган Осиё Кубогида Уммон терма жамоаси биз билан битта гуруҳда кураш олиб боради.

Бошқалар қатори бу жамоа ҳам мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Маълумот учун, Уммон термаси ўтган йил Қувайтда ўтказилган "Кўрфаз Кубоги"да ғолибликни қўлга киритган. Уммонликлар финалда БААни пенальтилар сериясига кўра 5:4 ҳисобида мағлуб этишганди.

Эндиликда голландиялик мураббий Пим Вербек бошқарувчидаги жамоа янада кўпроғини хоҳлаяпти. Яъни, Уммон терма жамоаси Осиё Кубоги-2019да ҳам ўзини кўрсатмоқчи.

"Ўтган мавсум "Кўрфаз Кубоги"даги ғалабага бизга янада ишонч берди. Кўриниб турибдики, биз ҳатто кучли жамоаларни ҳам мағлуб эта оламиз. Тўғрисини айтсам, Осиё Кубогига катта умид билан қараяпман", - дейди Пим Вербек ОФК расмий сайтига берган интервьюсида.

Голландиялик мураббий ўз фикрида давом этар экан яна шундай деди: "Биз Ғарбий Осиёдаги барча жамоалар билан тенгма-тенг кураша оламиз. Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнида Иордания, Сурия, Баҳрайн, Эквадор каби жамоаларга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказдик ва бу ўйинларнинг бирортасида мағлуб бўлмадик. Биз 2018 йил ҳисобидан 7-8та ўйин ўтказиб, умуман ютқазмадик. Мана шунинг ўзиёқ жамоа кучидан дарак беради".

"Мамлакатда футболга қизиқиш ниҳоятда юқори. Терма жамоага ҳамма ишонч билан қараяпти. Бу эса муҳим аҳамият касб этади. Биз буёғига руҳий томонлама ўсишимиз керак. "Кўрфаз Кубоги"га катта мақсадларсиз боргандик, аммо ғолиб чиққанимиздан сўнг одамлар бизга бошқача қарай бошлашди. Бу эса янада масъулиятли бўлишимиз кераклигини англатади. "

Пим Вербек ўз интервьюсида гуруҳдаги рақибларга ҳам тўхталиб ўтди: "Биз барибир кучли гуруҳда бўлишимизни билардик, чунки қуръа жараёнида 3-саватчадан жой олгандик. 1-саватчадан Япония, 2-саватчадан Ўзбекистон тушди. Менга Япониянинг ўйин услуби ёқади. Улар энг кучли жамоалардан бири, уларда комбинацион футбол юқори даражада йўлга қўйилган. Ўйлайманки, жуда қизиқ баҳс бўлади".

"Ўзбекистон терма жамоаси ҳам яхши шаклланган, улар жисмонан кучли ва катта тажрибага эга. Ўзбекистон доим жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида охиригача курашади. Тўғри, уларда тажриба бизга қараганда кўп, лекин ҳаммасини майдонда кўрамиз. Тукрманистон ҳақида гапирадиган бўлсам, тўғриси бу жамоа ҳақида кўп нарса билмайман. Аммо бу ўйин ҳам қизиқ ўтади деб ўйлайман. Биз Осиё Кубогига узоқ ва жиддий тайёргарлик кўрдик. Навбатдаги мусобақадан янада кўпроғини кутяпмиз. Асосий эътибор эса 9 январь куни бўладиган Ўзбекистон билан биринчи ўйинга қаратилади".

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика