RU

Последние новости

17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  1 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  3 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  4 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  10 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  2 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  13 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  20 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  5 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  6 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0

Осиё Кубоги: Жанубий Корея терма жамоаси Новости

Осиё Кубоги: Жанубий Корея терма жамоаси

Қитъа чемпионати финал босқичи иштирокчилари билан таништиришни Жанубий Корея терма жамоаси билан давом эттирамиз.
Жанубий Корея Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири, бироқ Осиё Кубогида 55 йилдан буён жамоа зафар қуча олмаяпти. Охирги чемпионатда корейслар ярим финалда Японияга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйишганди. 3-ўрин учун учрашувда Ўзбекистондан устун келган жамоа саралаш баҳсларисиз Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритган.

Жаҳон чемпионатида Россия, Бельгия ва Жазоир билан бир гуруҳдан ўрин олган Корея жуда яхши ўйин намойиш этмади. Шунга қарамай, сўнгги йилларда таркибни ёшартириш юзасидан олиб борилган ишлар бугун деярли якунланган. Терма жамоада ёши 30дан ўтган биргина футболчининг борлиги Корея ушбу таркиби билан камида кейинги мундиалгача бўлган жараённи босиб ўтиши мумкинлигини билдириб турибди.

Лақаби: "Тэгу жангчилари"
Бош мураббийи: Ули Штилике (Германия)
Сардори: Ки Сун Юн
Энг кўп ўйнаган футболчи: Хон Мюн Бо (136)
Тўпурари: Ча Бум Кун (55)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 69
Биринчи расмий ўйини: Гонконг - 5:1 (Гонконг, 1948 йил 6 июнь)
Энг йирик ғалабаси: Непал - 16:0 (Инчон, Корея, 2003 йил 29 сентябрь)
Энг йирик мағлубияти: Швеция - 0:12 (Лондон, Англия, 1948 йил 5 август)

Жаҳон чемпионатида 9 марта иштирок этган. 2002 йил 4-ўринни эгаллаган. Осиё Кубогида 12 бор қатнашиб, 1956 ва 1960 йилларда қитъа чемпиони бўлган.

Бош мураббий германиялик афсонавий футболчи ва мураббий Ули Штиликедир. У футболчи фаолиятида “Боруссия” М ва “Реал” Мадридда ўзини кўрсатган. Германия ва Испанияда қаторасига 6 марта миллий чемпионатда зафар қучган. 2 бор УЕФА Кубогини ва 1980 йил терма жамоа билан Европа чемпионлигини қўлга киритган. 1982 йил жаҳон чемпионати финалида унинг термаси финалда Италияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган. Корея терма жамоасини ёздан буён бошқариб келмоқда.

Ульрих ШТИЛИКЕ
Туғилган санаси:
15.11.1954
Туғилган жойи: Кетш, Германия
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1972–1977 “Боруссия” М 109 (12), 1977–1985 “Реал” Мадрид 215 (41), 1985–1988 “Ксамакс” 66 (0).
Германия терма жамоасида 1975–1984 йилларда 42 ўйинда 3 тўп киритган.
Бошқарган жамоалари: 1989–1991 Швейцария терма жамоаси, 1992–1994 “Ксамакс”, 1994–1995 “Манхейм”, 1996 “Альмерия”, 1998–2000 Германия терма жамоасида маслаҳатчи, 2000–2006 Germany (U19 / U20 / U21), 2006–2008 Котд Ивуар терма жамоаси, 2008 “Сьон”, 2008–2010 “Ал Араби”, 2010–2012 “Ал Саилия”, 2013–2014 “Ал Араби”, 2014 йилнинг ёзидан Жанубий Корея терма жамоасида.
Совринлари: Германия чемпиони - 1975, 1976, 1977, Германия Кубоги соҳиби – 1973, УЕФА Кубоги соҳиби – 1975, 1985, Испания чемпиони - 1978, 1979, 1980, Испания Кубоги соҳиби - 1980, 1982, Швейцария чемпиони - 1987, 1988, Европа чемпиони – 1980, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби – 1982.

Корейсларнинг асосий ўйинчилари сифатида дарвозабон Жун Сён Рён, ҳимоячи Ча Ду Ри, Квак Тай Хви, Германияда ўйнаётган Ким Жин Су ва Парк Жу Хо, ярим ҳимоячилар Ки Сун Юн, Сон Хён Мин ва ҳужумчи Ли Кюн Хони келтириш ўтиш мумкин. Дарвозабон Рён деярли 10 йилдан бери асосий посбонлик вазифасини бажариб келмоқда. У қўпол хатоларга йўл қўймайди. Ҳимояда тажриба жиҳатидан бошқаларга ўрнак бўладиган Ча Ду Ри ва Квак Тай Хви майдондаги ҳаракатлари билан ҳам уларга намуна бўла олмоқда. “Суонси”да АПЛнинг барча учрашувларида майдонга тушган Ки Сун Юн ўз позициясида Англияда етакчилардан бирига айланган. Сон Хён Мин эса ярим ҳимоячи бўла туриб, “Байер” учун шу мавсумнинг ўзида 26 баҳсда 10 гол уришга улгурди. Ушбу футболчилар Кореянинг етакчилари бўлишига шубҳа йўқ.

Таркибдаги 23 ўйинчидан 18 нафари хориж чемпионатларида тўп тепади. 12 нафари Осиёда ва 6 нафари Европада. Легионерлар кўплиги ва уларнинг бандлиги сабабли жамоа тўлиқ йиғинга эндигина киришди. Чунки 12 нафар футболчисиз йиғин ўтказишдан маъно йўқ эди. Корея Австралияга ғолибликни кўзлаган ҳолда ташриф буюрмоқда.


Терма жамоа таркиби

Дарвозабонлар

Жун Сун Рён

64

0

Сувон  Блюингиз

Ким Жин Хён

4

0

Серезо Осака, Япония

Ким Сён Гю

7

0

Ульсан Хьюндай

Ҳимоячилар

Ча Ду Ри

70

4

Сеул

Жан Хюн Су

7

0

Гуанчжоу РФ, Хитой

Ким Чан Су

13

0

Кашива Рейсол, Япония

Ким Жин  Су

9

0

Хоффенхайм, Германия

Ким Жу Ён

4

1

Шаньхай, Хитой

Ким Ён Гвон

29

1

Гуанчжоу Эвергранд, Хитой

Квак Тай Хви

37

5

Ал Ҳилол, Саудия Арабистони

Парк Жу Ху

17

0

Майнц, Германия

Ярим ҳимоячилар

Ли Мюн Жу

12

1

Ал Айн, БАА

Ким Сун Юн

66

5

Суонси, Англия

Хан Кук Ён

18

0

Қатар СК, Қатар

Сон Хён Мин

34

7

Байер, Германия

Ким Мин Ву

9

1

Саган Тосу, Япония

Ку Жа Чол

42

13

Майнц, Германия

Нам Тай Хи

16

1

Лаҳвия, Қатар

Хан Кё Вон

4

1

Чонбук Моторс

Ли Чён Ён

64

6

Болтон, Англия

Ҳужумчилар

Чо Ён Чол

10

0

Қатар СК, Қатар

Ли Кюн Хо

70

19

Ал Жаиш, Қатар

Ли Жун Хюп

0

0

Сангжу Сангму

 
Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика