RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  73 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

U-20 Осиё кубоги. Индонезия бош мураббийи: "Бу менинг айбим" Новости

U-20 Осиё кубоги. Индонезия бош мураббийи: "Бу менинг айбим"

U-20 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Индонезия - Ироқ (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Индонезия бош мураббийи Шин Тхэ Ён қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрингиз?
- Аввало, Ироқ жамоасини табриклайман. Биринчи бўлимда етарли имкониятларга эга бўлдик. Улардан фойдаланишимиз керак эди. Ироқ терма жамоаси бир киши кам бўлиб қолганди. Биз бу устунликни ҳисобда акс эттиришимиз лозим эди.

- Жамоада бир-бирини тушуниш борасида муаммолар сезилди. Дастлабки 20 дақиқада яхши ўйин кўрсатаётгандик...

- Ҳа, вазиятлардан фойдалана олмадик. Вазиятларни голга айлантириш жамоамизнинг оғриқли нуқтаси. Айнан шу жиҳат устида ишлашимиз керак. Иккинчи бўлимда бир киши кўп бўлтб ўйнадик, аммо устунликни ўйинда кўрсата олмадик. Яна бир жиҳатни айтиб ўтишим жоиз. Биз ўзгаришлардан кейин ҳам ўша темпни сақлаб қолишимиз керак. Асосий таркибдаги ўйинчилар алмаштирилгандан кейин эса бундай бўлмади.

- Икки жамоа учун ҳам қийин ўйин бўлди. Кейинги икки учрашувдан нималар кутмоқдасиз?

- Бундай мусобақаларда биринчи ўйин жуда муҳим. Кейинги икки учрашув жуда қийин бўлади. Биз таслим бўлмаймиз ва ишлашда давом этамиз. Кейинги ўйинларда қандай натижа қайд этишимиздан қатъий назар, бу биз учун тажриба бўлади.

- Кейинги учрашувгача икки кунгина вақт бор. Жамоангизнинг тайёргарлиги қандай кечади?

- Албатта, бу қисқа вақт, аммо биз бунга тайёр эдик. Жамоада яхши муҳитни йўлга қўйсак, бу муаммо бўлмайди.

- Учрашувнинг анча қисмида бир киши кўп бўлиб ўйнаган бўлсак ҳам, бу нарса сезилмади. Жамоага об-ҳаво шароити ҳам таъсир қилдими?

- Мен ҳам шундай фикрдаман. Сон жиҳатдан тенг пайтимиз яхшироқ ўйнаётгандик. Бу мураббий сифатида менинг айбим. Ҳа, Индонезияда ҳава бундан анча иссиқ, аммо мағлубиятимизга шу нарса сабаб бўлди дея олмайман. Мағлубиятимизнинг асосий сабаби бу концентрацияни йўқотганиз бўлди.


Жалолхон Иноғомхўжаев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика