RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  28 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  38 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  109 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Осиё Кубоги. Тўртинчи ўйин энг қийини бўлади Новости

Осиё Кубоги. Тўртинчи ўйин энг қийини бўлади

Бугун миллий терма жамоамиз Осиё чемпионатида ўзининг тўртинчи учрашувини ўтказади.
ГУРУҲ БОСҚИЧИ ОРТДА ҚОЛДИ
Бунгача гуруҳда учта ўйин ўтказдик ва ҳар бир баҳс ўзига хос даражада кечди. Аввалига КХДР 1:0 ҳисобида мағлуб этдик, кейин Хитойга 1:2 натижаси билан ютқазиб қўйдик. Айнан шу мағлубиятдан сўнг терма жамоа шаънига жуда кўп танқидлар ёғилди. Мухлисларни мағлубиятдан ҳам кўра терма жамоа кўрсатган ўйин кўпроқ дарғазаб қилди. Шу ўйинда майдонга тушган футболчиларни танқид қилмоқчи эмасмиз-у, аммо аксарият футболчиларнинг кўзида ўт чақнамади, жамоа секин ва иштиёқсиз ҳаракат қилди.



Аммо учинчи учрашувга келиб ҳаммаси жойига тушди. Саудия Арабистони билан ўйин арафасида терма жамоада босим кучайди. Бизни ғалабадан бошқаси қониқтирмасди. Ҳатто дуранг ҳам арабларга чорак финал эшигини очар, биз эса уйга қайтишга мажбур бўлардик. Лекин йигитлар тез орада ўзларига келиб олишди ва Саудия Арабистонига қарши ўта муҳим баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу куни Ўзбекистон либосида майдонга тушган борки, ҳамма роҳат қилиб ўйнади. Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам анчадан бери стадионда туриб бунақа қизиқарли баҳсни кўрмагандим.

Саудия билан кечган беллашувда Сардор Рашидовнинг иккита голи ўйинни безаб берди. Қолаверса, захирадан туширилган Воҳид Шодиев ҳам тезда баҳсга киришиб кетди ва бош билан чиройли тўп киритишга эришди. Ўзга юртда юрганингда терма жамоанг ғалаба қозонса жуда бошқача бўлиб кетар экансан. Чунки икки ҳафтадан ошдики шу ердамиз ва бу ерда футболдан бошқа овунчоғимиз йўқ. Ухласак ҳам футболни ўйлаймиз, уйғонсак ҳам футбол деб уйғонамиз. Мельбурн марказий стадионида яратилган шароитларни кўриб, ҳавасингиз келади. Майдон ҳолатига ҳам гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

Терма жамоамиз Австралияга жўнаб кетишидан олдин Тошкентда ташкил қилинган матбуот анжуманида Миржалол Қосимов “Биз Саудия Арабистонидан кучлимиз” деганди. Чиндан ҳам шундай бўлиб чиқди. Ўйиннинг ўзи яққол кўрсатди, биз шу куни фақат омад туфайли ғалаба қозонганимиз йўқ. Рақиб ҳакамнинг антиқа қарори сабаб пенальти тепишга муваффақ бўлди. Агар шу лаънати пенальти бўлмаганида улар гол ҳам ура олишмасди. Бу ўйинда Саудия Арабистони терма жамоасида бир нечта муаммолар борлиги кўзга ташланиб қолди. Жамоа Кўрфаз кубогида ғолиб бўла олмагач, дарҳол олдинги бош мураббий истеъфога чиқарилди ва ўрнига “Ал Шабаб”да туппа-тузук ишлаб келаётган Космин Олариу икки ойлик шартнома асосида терма жамоага тайинланди. Табиийки, янги мураббий бошчилигида бирданига ўйнаб кетиш осон эмасди. Мана шуларни ҳисобга олиб Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабани жуда шов-шувдек қабул қилиш керак эмас, қолаверса, биз ютган Саудияни Хитой ҳам мағлубиятга учратди.



АСЛ КУЧИМИЗ БУГУН БИЛИНАДИ
Жанубий Корея терма жамоаси эса бутунлай бошқа мавзу. Уларнинг ўйинини кузатар экансиз, гўёки кучсиз томонлари йўқ экан деган хаёлга борасиз. Ҳар ҳолда кореяликларнинг Австралияга қарши ўйинини кўриб мен шундай ўйга бордим. Бугунги рақибимиз гуруҳдаги ҳар учала рақибдан кескин фарқ қилади. Жанубий Корея КХДР, С.Арабистони ва Хитойдан бир бош баланд. Германиялик мураббий Ули Штилике бошқараётган жамоа гуруҳ ўйинлари бирорта ҳам гол ўтказмасдан бир хил 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бугун эса бизда шундай имконият борки, кореяликлар дарвозасини биринчи бўлиб ишғол этишимиз мумкин. Маълумот учун, Ули Штилике ўтган йилнинг сентабрь ойидан бери терма жамоани бошқариб келмоқда. Мураббий бунгача Қатарнинг “Ал Араби” клубида ишлаган.



Кечаги матбуот анжуманида ҳар иккала бош мураббий ўзларига ишонч билан гапиришди. Миржалол Қосимов гуруҳ ўйинлари ортда қолгани буёғига битта хато ҳам қимматга тушиши мумкинлигига эътибор қаратди. Рақиб футболчиси Сон Хёнг Мин эса янада яхшироқ ўйин кўрсатамиз деб айтиб ўтди. “Байер” футболчисидан Ўзбекистон терма жамоасида кимларни биласиз?” деб сўраганимда у иккиланиб қолди ва ўрнига бош мураббий жавоб қайтарди: “Агар Сон кечки машғулотдан сўнг ўтказиладиган митингда ухлаб қолмаса, Ўзбекистоннинг ҳамма фтуболчиларини билиб олади”. Агар бугун ғалаба қозонсак, Сон Хёнг Мин шундоқ ҳам бизнинг ўйинчиларни таниб олади. Бундан ташқари, “Ўзбекистон ярим финалда” каби гаплар эртанги газеталарнинг бош саҳифасидан ўрин олиши мумкин. Ўйлаймизки, Ўзбекистон терма жамоаси бугун бор иштиёқ билан тўп сурган ҳолда худди Саудия Арабистони билан бўлган баҳсдаги каби ҳаммани ўзига қарата олади.

Хайрулла Холиқов
Мельбурн, Австралия.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика